Ўзбекистон

1 фоизлик кешбек бекор қилинмайди — Солиқ қўмитаси

Қўмитага кўра, сохта чеклар сабаб ўн минглаб фуқароларнинг кешбек тўловлари вақтинча тўхтатилган.

1 фоизлик кешбек бекор қилинмайди — Солиқ қўмитаси

Солиқ қўмитаси ижтимоий тармоқларда кешбек тизими юзасидан тарқалаётган хабарлар ортидан расмий изоҳ берди. Қўмитага кўра, кешбек тизими бекор қилинмайди, бироқ сохта фискал чеклар орқали ноқонуний маблағ олишга уринишлар аниқлангани сабаб айрим тўловлар вақтинча тўхтатилган.

 

Маълум қилинишича, Президентнинг 2023 йил 5 апрелдаги ПҚ–113-сон қарорига мувофиқ, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган фуқароларга қўй, мол ва парранда гўшти, тухум, ўсимлик ёғи, ун, шакар, дори воситалари ҳамда тиббий хизматлар хариди учун одатдаги 1 фоизлик кешбек ўрнига тўланган қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўлиқ қайтарилади.

 

Бироқ Солиқ қўмитаси айрим фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ушбу имтиёздан ноқонуний фойдаланишга уринганини билдирган. Хусусан, сохта ёки ҳақиқатга тўғри келмайдиган фискал чеклар расмийлаштирилиб, асоссиз равишда ҚҚСни қайтариб олиш ҳолатлари аниқланган.

 

Қўмита маълумотига кўра, жорий йил май ойида республика бўйича 389 та корхонага тегишли сохта чеклар орқали кешбек олишга уринган 248,5 минг нафар фуқаро шубҳали харидорлар реестрига киритилган. Натижада 83,1 миллиард сўмлик кешбек тўловлари вақтинча тўхтатилган.

 

Ҳудудлар кесимида апрель–май ойларида:

 

  • Навоий вилоятида 13 та МЧЖга тегишли чеклар орқали расмийлаштирилган 34,8 миллиард сўмлик кешбек тўлиқ ушлаб қолинган;
  • Фарғона вилоятида 38,3 миллиард сўмлик кешбекнинг 3,9 миллиард сўми тасдиқланиб, 34,4 миллиард сўми тўланмаган;
  • Андижон вилоятида эса 34,1 миллиард сўмлик кешбекнинг 5,8 миллиард сўми тасдиқланиб, 23,8 миллиард сўми ушлаб қолинган.

 

Солиқ қўмитаси кешбек тизимини бекор қилиш ёки чеклаш режалаштирилмаганини таъкидлади. Қайд этилишича, ушбу механизм харид маданиятини ошириш, фискал интизомни мустаҳкамлаш, нақд пулсиз ҳисоб-китобларни рағбатлантириш ҳамда яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришга хизмат қилади.

 

Шу билан бирга, фуқароларга фақат ўзлари амалга оширган харидлар учун берилган фискал чекларни “Солиқ” иловасида рўйхатдан ўтказиш, бошқа шахсларга тегишли чеклардан фойдаланмаслик тавсия этилди.

 

Қўмита сохта чекларни сотиш ёки харид қилиш ҳолатларига дуч келган фуқароларни Солиқ органларининг Комплаенс ва коррупцияга қарши назорат бўлинмаларига мурожаат қилишга чақирди.

Президент Чим маҳалласидаги ўзгаришлар билан танишди

Президент Чим маҳалласидаги ўзгаришлар билан танишди

Шавкат Мирзиёев Қамаши туманидаги Чим маҳалласига ташриф буюрди. Ҳудудда инфратузилмани янгилашга 55 миллиард сўм йўналтирилган.

Эркинжон Турдимовга яна бир ваколат берилди: вазирликка ходимларни суҳбат асосида ишга олиши мумкин

Эркинжон Турдимовга яна бир ваколат берилди: вазирликка ходимларни суҳбат асосида ишга олиши мумкин

Президент қарори билан Таълим ва илм-фан вазирлигида янги фаолият ва тузилмалар ташкил этилади.

Президент Шавкат Мирзиёев тил байрами билан Ўзбекистон халқини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев тил байрами билан Ўзбекистон халқини табриклади

Шавкат Мирзиёев ўзбек тилини ривожлантириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.

Саида Мирзиёева Ашхободда «ОНА. Она табиат» кўргазмасига ташриф буюрди

Саида Мирзиёева Ашхободда «ОНА. Она табиат» кўргазмасига ташриф буюрди

Саида Мирзиёева табиатни асраш ва унга меҳр билан муносабатда бўлиш туйғусини ёш авлодга сингдириш муҳимлигини таъкидлади.

“Ҳеч бир бола, ҳеч бир оила ўз дарди билан ёлғиз қолмаслиги учун, фаровон келажаги учун бирлашайлик!" — Зироат Мирзиёева

“Ҳеч бир бола, ҳеч бир оила ўз дарди билан ёлғиз қолмаслиги учун, фаровон келажаги учун бирлашайлик!" — Зироат Мирзиёева

Самарқандда болалар онкологияси бўйича II халқаро конгресс ўтказилмоқда.

Таълимда психологик назорат кучаяди: ўқувчилар ва педагоглар ҳар йили текширувдан ўтади

Таълимда психологик назорат кучаяди: ўқувчилар ва педагоглар ҳар йили текширувдан ўтади

Натижалар сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиниб, эҳтиёжга қараб психологик ёрдам кўрсатилади.

Рекламаларда давлат тили талаблари бузилмоқда: 4 496 та камчилик аниқланди

Рекламаларда давлат тили талаблари бузилмоқда: 4 496 та камчилик аниқланди

Камчиликларнинг асосий қисми бошқа тилларда ёзилган пешлавҳа ва рекламаларга, шунингдек, имловий хатолар ҳамда сўзлар маъносининг бузилишига тааллуқли.

Тил байрами кунида тарихий қарор: Ўзбек алифбосини такомиллаштириш қонуни имзоланди

Тил байрами кунида тарихий қарор: Ўзбек алифбосини такомиллаштириш қонуни имзоланди

Ҳужжатга мувофиқ, алифбодаги тўртта ҳарфнинг ёзилиши ўзгартирилади.