Ўзбекистон

АҚШда ўзбекистонлик ҳайдовчи иштирокидаги ЙТҲ оқибатида 21 ёшли йигит ҳалок бўлди

ЙТҲда ўзбекистонлик бошқарувидаги юк машинаси енгил автомобиль билан тўқнашган. Ҳайдовчи далилларни яширишга уринганликда айбланмоқда.

АҚШда ўзбекистонлик ҳайдовчи иштирокидаги ЙТҲ оқибатида 21 ёшли йигит ҳалок бўлди

 

АҚШнинг Огаё штатида ўзбекистонлик ҳайдовчи иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 21 ёшли йигит ҳалок бўлди. Бу ҳақфа New York Post нашри хабар берди.

 

Ҳодиса 5 июль куни Огаё штатининг Медисон округидаги И-71 автомагистралида юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, 42 ёшли Ўзбекистон фуқароси Беҳзод Асраров бошқарувидаги Freightliner русумли юк машинаси Honda Accord автомобили билан тўқнашган. Оқибатда енгил автомобиль ҳайдовчиси, 21 ёшли Тобиас Форсайт воқеа жойида вафот этган.

 

Маълум қилинишича, Беҳзод Асраров 2024 йилда диверсификацион виза (Green Card) дастури орқали АҚШга борган. У юк автомобилини бошқариш учун зарур ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган. Бироқ инглиз тилини етарли даражада билмагани сабабли ҳодиса жойида патруль хизмати ходимлари у билан Google Translate орқали мулоқот қилган.

 

Тергов материалларига кўра, патруль ходимлари юк машинаси кабинасини кўздан кечириш чоғида видеорегистратор қурилмаси ўрнатилганини, аммо камеранинг ўзи жойида йўқлигини аниқлаган. Саволларга жавоб бериш жараёнида Асраров камерани ўнг чўнтагига солиб қўйганини кўрсатган.

 

Шу муносабат билан унга ҳозирча ашёвий далилларни яшириш ёки йўқ қилишга уриниш моддаси бўйича айблов эълон қилинган. Унинг ёнидан учта мобил телефон ҳамда электрон юк ташиш планшети ҳам топилган. Айни пайтда ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда ва кейинчалик қўшимча айбловлар қўйилиши мумкинлиги истисно қилинмаган.

 

Ҳалок бўлган Тобиас Форсайт АҚШдаги Массачусетс университети дарвозабони бўлгани қайд этилган.

 

Мазкур ҳодисага муносабат билдирган АҚШ транспорт вазири Шон Даффи инглиз тилини етарли даражада билмайдиган ҳайдовчиларнинг оғир юк транспортларини бошқариши хавфсизлик нуқтайи назаридан жиддий муаммо эканини таъкидлаган.

 

Унинг сўзларига кўра, йўл белгиларини ўқий олмайдиган ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари билан мулоқот қила олмайдиган шахсларга оғир юк автомобилларини бошқаришга рухсат берилмаслиги керак. Вазир бундай ҳолатларнинг олдини олиш ва хавфли ҳайдовчиларни йўллардан четлатиш бўйича зарур чоралар кўрилишини маълум қилган.

custom img

Ўзбекистон ва Қирғизистон туризм соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради

Томонлар ўзаро туристлар оқимини ошириш, қўшма туристик йўналишларни йўлга қўйиш ҳамда туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

custom img

Тошкент–Нурафшон йўлининг бир қисми 21 июлгача ёпилади

Чеклов янги қурилаётган кўприкдан бошланиб, Ўрта Чирчиқ туманидаги Авангард аҳоли яшаш ҳудудигача бўлган масофани қамраб олади.

custom img

"Саломатлигингиз ва табиатни асранг": Экология қўмитаси муҳим огоҳлантириш билан чиқди

Ҳаво ҳарорати айрим ҳудудларда 48 даражагача кўтарилиши кутилаётгани сабабли қўмита фуқароларни ўз саломатлиги, дарахтлар ва ҳайвонот дунёсини асрашга чақирди.

custom img

Афғонистон вазирлиги Ўзбекистон ҳақидаги баҳсли баёнотларни рад этди — ТИВ

Аввалроқ Эзгуликни тарғиб қилиш ва иллатларнинг олдини олиш вазирининг Ўзбекистонда Ислом фақат номигагина қолганини айтгани ҳақида хабар тарқалганди.

custom img

Фарғонада кучли зилзила бўладими?

Фарғона водийсида яқин кунларда кучли зилзила содир бўлиши ҳақидаги хабарларга ЎзР Фа ойдинлик киритди.

custom img

Энг фаол 200 та маҳаллага 2 миллиард сўмдан мукофот берилади

Янги ташаббуслар ҳисобига маҳаллалар буджетига тушум жорий йилда 1,6 триллион сўмга, келаси йилдан эса 2 триллион сўмга етказилади.

custom img

Маҳаллалардаги сусткашлик учун 152 нафар раҳбар ишдан олинди

Президент йиғилишида 960 та камбағал оила яшайдиган 32 та маҳаллада бирорта ҳам эҳтиёжманд фуқаро доимий иш билан таъминланмагани танқид қилинди.

custom img

Маҳалла раисларига ерларни аукционга чиқариш ваколати берилади

Президент қарорига кўра, маҳалла раислари хусусий боғча, мактаб, клиника ва спорт иншоотлари қуриш учун ерларни аукционга чиқариш ваколатига эга бўлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"