Жаҳон

Эрдўған НАТО етакчиларига револьвер совға қилди

Совға айрим делегациялар учун қуролни мамлакатига олиб кириш билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқарди.

Эрдўған НАТО етакчиларига револьвер совға қилди

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Анқарада бўлиб ўтган НАТО саммити якунида давлат ва ҳукумат раҳбарларига ноодатий совға — исм-шарифи ўйиб ёзилган револьвер ва жонли ўқ-дориларни топширди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

 

Қайд этилишича, совға Туркиянинг мудофаа саноати салоҳиятини намойиш этиш мақсадида тақдим этилган. Етакчиларга 1990 йилларда Туркиянинг МКЕ компанияси ишлаб чиқарган камёб Гумусай .357 Magnum револьвери ёғоч қутида топширилган. Қутига Туркия байроғи ва НАТО логотипи туширилган бўлиб, унда турк ва инглиз тилларида “Gumusay — мамлакатимизда ишлаб чиқарилган илк револьвер туридаги тўппонча” деган ёзув ҳам мавжуд.

 

Испания Бош вазири Педро Санчес матбуот котибига кўра, барча делегация раҳбарларига бир хил моделдаги револьвер берилган ва уларнинг ҳар бирига эгасининг исми ўйиб ёзилган.

 

Совға айрим давлатлар учун логистика ва божхона билан боғлиқ муаммоларни ҳам юзага келтирган. Белгия Бош вазири Барт Де Вевер револьверни Брюссел аэропорти полициясига топширган бўлса, Полша Президенти Карол Навротскийга берилган қурол Варшава аэропортида божхона расмийлаштирувидан ўтишни кутмоқда.

 

Нидерландия ва Швеция бош вазирлари идоралари револьверлар Анқарадаги элчихоналарга олиб кетилганини маълум қилган. Нидерландияга берилган қурол фойдаланишга яроқсиз ҳолга келтирилиши режалаштирилган, Швецияники эса импорт ҳужжатлари расмийлаштирилишини кутмоқда.

 

Reuters манбасига кўра, Буюк Британия Бош вазири Кир Стармерга револьвер билан бирга қуролни тозалаш тўплами ва 500 дона ўқ ҳам берилган. Италия Бош вазири Жоржа Мелонининг совғаси эса Римдаги ҳукумат қароргоҳида сақланмоқда. Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляен ўзига берилган револьверни ҳарбий музейга топширишни режалаштирмоқда.

 

Женевадаги Small Arms Survey маълумотига кўра, Туркия 2019–2024 йилларда енгил қурол экспорти бўйича АҚШ ва Италиядан кейин дунёда учинчи ўринни эгаллаган. Мамлакат ушбу даврда қарийб 3 миллиард долларлик енгил қурол экспорт қилган.

Туғруқхонадаги сирли ҳодиса: янги туғилган чақалоқ йўқолди

Туғруқхонадаги сирли ҳодиса: янги туғилган чақалоқ йўқолди

15 нафардан ортиқ киши сўроқ қилинмоқда, бироқ боланинг қаердалиги ҳозирча номаълум.

Россияга қарши янги чекловлар: ЙИ 23-санкциялар пакетини тайёрламоқда

Россияга қарши янги чекловлар: ЙИ 23-санкциялар пакетини тайёрламоқда

Германия ва Польша янги чекловлар ташаббусини илгари сурмоқда.

Трамп ишонади: Хитой ва Россия Эронга ёрдам бермаяпти

Трамп ишонади: Хитой ва Россия Эронга ёрдам бермаяпти

АҚШ президенти Пекин ва Москванинг Теҳронга кўмаклашаётгани ҳақидаги тахминларни рад этиб, икки давлат бундай ёрдам туфайли кўп нарсани йўқотиши мумкинлигини таъкидлади.

“Биз ҳусийларнинг ҳужумларини кескин қоралаймиз” — Эрдоған

“Биз ҳусийларнинг ҳужумларини кескин қоралаймиз” — Эрдоған

Туркия президенти Саудия Арабистонини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Бир кун ичида фуқаролик ва паспорт: Жапаров масъулларга топшириқ берди

Бир кун ичида фуқаролик ва паспорт: Жапаров масъулларга топшириқ берди

Бунга Ўзбекистондан келган аёлнинг фуқаролик олишдаги муаммоси сабаб бўлган.

35 йиллик қарз юки: Украина 2061 йилгача қарз тўлайди

35 йиллик қарз юки: Украина 2061 йилгача қарз тўлайди

Мамлакатнинг давлат ва давлат томонидан кафолатланган қарзи 2026 йил августида 215,55 миллиард долларга етган.

“Мен буни жуда хоҳлардим”: Трамп учинчи муддат ҳақида гапирди

“Мен буни жуда хоҳлардим”: Трамп учинчи муддат ҳақида гапирди

АҚШ президенти учинчи муддатга президент бўлиш истагини билдирди.

Россияда мигрантлар учун имтиёз: айрим ишчилар рус тили имтиҳонидан озод қилиниши мумкин

Россияда мигрантлар учун имтиёз: айрим ишчилар рус тили имтиҳонидан озод қилиниши мумкин

Ички ишлар вазирлиги айрим мигрантларни рус тили, тарих ва қонунчилик бўйича имтиҳондан озод қилишни таклиф қилди.