Ўзбекистон

Қайси йўналишга неча балл керак? Ўқишни кўчириш мезонлари маълум бўлди

Энг юқори кўрсаткич ҳуқуқ, энг пасти ветеринария йўналишига белгиланди.

Қайси йўналишга неча балл керак? Ўқишни кўчириш мезонлари маълум бўлди

 

2026/2027-ўқув йили учун хорижий ҳамда нодавлат олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон давлат олий таълим ташкилотларига ўқишни кўчириш бўйича минимал ўтиш баллари тасдиқланди.

 

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг тегишли буйруғига мувофиқ, ўқишни кўчириш мақсадида ўтказиладиган махсус синовлар учун минимал ўтиш баллари таълим йўналишлари кесимида 60 баллдан 165 баллгача этиб белгиланди.

 

Тасдиқланган мезонларга кўра, энг юқори ўтиш бали ҳуқуқ йўналиши учун — 165 балл, энг паст кўрсаткич эса ветеринария йўналиши учун — 60 балл этиб белгиланган.

 

Йўналишлар бўйича минимал ўтиш баллари қуйидагича:

  • Ҳуқуқ — 165 балл;

  • Сиёсатшунослик, халқаро муносабатлар, жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар — 140 балл;

  • Соғлиқни сақлаш — 132 балл;

  • Санъат, ижтимоий фанлар, журналистика, бизнес ва бошқарув — 105 балл;

  • Транспорт хизматлари — 104 балл;

  • Таълим, гуманитар фанлар, тиллар, атроф-муҳит, математика ва статистика, ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда ижтимоий таъминот — 94 балл;

  • Биологик фанлар, физика ва хизмат кўрсатиш — 80 балл;

  • Муҳандислик, ишлаб чиқариш ва архитектура — 75 балл;

  • Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги ҳамда меҳнат муҳофазаси — 70 балл;

  • Ветеринария — 60 балл.

 

Вазирликнинг эслатишича, хорижий олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон давлат олий таълим ташкилотларининг мос ёки турдош бўлмаган бакалавриат таълим йўналишларига ўқишни кўчиришга рухсат берилмайди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.