Ўзбекистон

Зангиотада фуқаро МИБга қаршилик қилиб, бинога ўт қўйди

Маълум бўлишича, ноқонуний қурилмани мажбурий буздириш жараёнида қарздор ва унинг яқинлари фаол қаршилик кўрсатган.

Зангиотада фуқаро МИБга қаршилик қилиб, бинога ўт қўйди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Зангиота туманида ноқонуний қуриб олинган тикувчилик цехи МИБ ходимлари томонидан бузилиб, унинг ичида бўлган буюмлар ёқиб юборилгани айтилган видеолар тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

 

Мажбурий ижро бюросининг Zamon.uz'га маълум қилишича, Фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор Т.Шукурова томонидан Зангиота тумани “Эшонгузар” кўрғонидан ўтувчи автомобиль йўлининг муҳофаза минтақасида қурилган 100,1 кв.метрдан иборат ноқонуний қурилмани ўзининг ҳисобидан бузиш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган.

 

Ижро ҳаракатлари давомида юқорида кўрсатилган ноқонуний қурилмани ихтиёрий муддатда бузиш учун қарздор Т.Шукурова бир неча маротаба огоҳлантирилганига қарамасдан ноқонуний қурилмани бузишдан бўйин товлаб келган.

 

Шундан сўнг, жорий йилнинг 20 июль куни қарздор Т.Шукуровага ноқонуний қурилмани бўшатиш ва ўз ҳисобидан бузиб олиш, акс ҳолда мажбурий тартибда бузилиши ҳақида такроран огоҳлантирилган. Бироқ, қарздор Т.Шукурова огоҳлантирилганидан кейин орадан 17 кун ўтган бўлса-да, қарор ижросини бажаришдан бўйин товлаб келган.

 

8 июль куни давлат ижрочилари томонидан ноқонуний қурилмани бузиш ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида манзилга боришганида, ноқонуний қурилмани бўшатишдан бўйин товлаб, ижро ҳаракатларига қаршилик кўрсатган.

 

Бундан ташқари, қарздор Т.Шукурованинг синглиси ижро ҳаракатларини тўхтатиш мақсадида, ноқонуний қурилмада кўрпаларни ёқиш йўли билан ёнғин ҳолатини содир этган ва бу ҳолат фавқулодда вазиятлар тезкор ходимлари томонидан дарҳол бартараф этилган.

 

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор Т.Шукурова ва унинг яқин қариндошларига шикаст етказилмаган ва ноқонуний қурилма эса бузилиб, ижро ҳужжати ижроси таъминланган.

custom img

Тошкентда иссиқ сув ўчирилади: саналар маълум қилинди

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида иссиқлик тармоқлари ва қозонхоналар босқичма-босқич таъмирланади.

custom img

Уй конструкцияларини ўзбошимчалик билан бузган мулкдорга 22 миллион сўм жарима солинди

Яшнобод туманида эксплуатация муддати 50 йилдан ошган кўп квартирали уйда таянч ва тўсиқ конструкцияларини бузиб, реконструкция ҳамда қайта режалаштириш ишларини амалга оширган мулкдор жаримага тортилди.

custom img

Дипломатияга қабул тартиби қайта кўриб чиқилади

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг маълум қилишича, бу йил дипломатия йўналишида 550 та ўрин учун 3 200 нафар абитуриент 189 балл тўплаган.

custom img

Тошкентда интернет-наркомагазинида "закладчик" бўлиб ишлаган талабалар ушланди

Тезкор тадбирларда 14 нафар шахс қўлга олиниб, улардан 2,5 кг альфа-ПВП процессуал тартибда мусодара қилинди.

custom img

Сирдарёда ободонлаштириш бошқармаси масъуллари 1 млрд сўмни талон-торож қилди

Улар амалда ишламаган фуқароларга иш ҳақи ҳисоблаб, бюджет маблағларини ўзлаштирган.

custom img

Тез ёрдам машинасига йўл бермаган BYD ҳайдовчисига чора кўрилди

Ҳайдовчи сигнални автомобиль ойналари ёпиқ, кондиционер ва мусиқа ёқилгани сабабли эшитмаганини маълум қилган.

custom img

Ўзбекистон Президентининг Сербияга расмий ташрифи якунланди

Аэропортда олий мартабали меҳмонларни Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич ва рафиқаси кузатиб қўйди.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Сербиянинг маданий мероси билан танишди

Мулоқот чоғида Зироат Мирзиёева ва Тамара Вучич Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидладилар.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"