Ўзбек ижодкорининг китоби Озарбайжонда нашрдан чиқди
Шуҳрат Орифнинг “Мактубдир умрим” номли китоби озарбайжон тилига ўгирилди.

Таниқли ижодкор, "Дўстлик" ордени соҳиби Шуҳрат Орифнинг “Мактубдир умрим” номли китоби Баку шаҳрида озарбайжон тилида нашр этилди.
Китобнинг таҳрир ҳайъатидан Озарбайжон ва Ўзбекистоннинг таниқли адабиёт, маданият ва жамоатчилик вакиллари ўрин олган. Озарбайжон Ёзувчилар бирлиги аъзоси, “Исмойилли ижодкорлар” жамоат бирлиги раиси, шоир-публицист Шохмамед Тоғларўғли ҳамда Халқаро “Алаш” адабиёт мукофоти лауреати, шоир-публицист Акбар Қўшали ушбу китобни озарбайжон тилига ўгирган.
Яқин кунларда Шуша шаҳрида китоб тақдимоти ўтказилиши режалаштирилмоқда. Шуҳрат Орифнинг ижодий асарлари дунёнинг 10 дан ортиқ тилларига таржима қилинган.








