Жаҳон

АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича терговга тўсқинлик қилишда айбланмоқда

Нью-Мексико прокурори Адлия вазирлигинининг Эпштейн иши бўйича муҳим ҳужжатларни тақдим этмаётганини маълум қилди.

АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича терговга тўсқинлик қилишда айбланмоқда

 

АҚШнинг Нью-Мексико штати бош прокурори Раул Торрез АҚШ Адлия вазирлигини Жеффри Эпштейннинг собиқ Зорро Ранч қароргоҳи бўйича олиб борилаётган терговга тўсқинлик қилаётганликда айблади. Бу ҳақда СNN хабар берди.

 

Маълум қилинишича, штат прокуратураси бир неча ой аввал федерал ҳукуматдан Зорро Ранч билан боғлиқ тергов материалларини, жумладан, жабрланувчилар, гувоҳлар ва эҳтимолий шерикларга оид таҳрир қилинмаган ҳужжатларни тақдим этишни сўраган. Бироқ, Раул Торрезнинг таъкидлашича, орадан қарийб 130 кун ўтганига қарамай, ушбу материаллар ҳали ҳам тўлиқ тақдим этилмаган.

 

Бош прокурорнинг фикрича, федерал ҳужжатларсиз штат даражасидаги терговни тўлиқ ва самарали олиб бориш деярли имконсиз. У айнан шу материаллар орқали янги жабрланувчилар, воқеаларнинг тўлиқ тафсилотлари ҳамда эҳтимолий шерикларнинг шахсини аниқлаш мумкинлигини қайд этган.

 

АҚШ Адлия вазирлиги эса ушбу айбловларни рад этган. Вазирлик вакили СNN'га берган изоҳида Нью-Мексико прокуратурасининг мурожаатига июнь ойида жавоб берилганини ва федерал ҳукумат штат терговини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирган. Шунингдек, тергов давомида федерал жиноят аломатлари аниқланса, улар бўйича алоҳида суриштирув ўтказилиши ва зарур ҳолларда айблов эълон қилиниши мумкинлиги таъкидланган.

 

Шунга қарамай, Раул Торрез вазирликнинг жавобини етарли эмас деб баҳолаган. Унинг таъкидлашича, талаб қилинган асосий ҳужжатлар ҳануз тақдим этилмагани терговнинг чўзилишига сабаб бўлмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, Нью-Мексико ҳукумати жорий йил бошида Санта-Фе яқинидаги Зорро Ранч қароргоҳи бўйича мустақил терговни қайта бошлаган эди. Қурбонларнинг кўрсатмаларига кўра, Жеффри Эпштейн ушбу ранчда йиллар давомида вояга етмаган қизларни жинсий эксплуатация қилган бўлиши мумкин.

 

Мазкур иш юзасидан штат парламенти махсус “Эпштейн ҳақиқат комиссияси”ни ташкил этган бўлиб, комиссия бир қатор федерал идоралардан ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этишни талаб қилмоқда.

 

Раул Торрез вақт ўтиши билан тергов мураккаблашиб бораётганини, айрим далиллар йўқолган бўлиши мумкинлигини ва Зорро Ранч аллақачон бошқа эгага сотилганини қайд этган. Шунга қарамай, у штат прокуратураси ишни охиригача тергов қилиш ниятида эканини билдирган.

Маълумот учун, Жеффри Эпштейн 2019 йилда вояга етмаганларни жинсий эксплуатация қилиш ва одам савдоси билан боғлиқ айбловлар юзасидан суд жараёни бошланишидан аввал Ню-Ёркдаги қамоқхонада вафот этган.

custom img

АҚШ Эрон билан алоқадор 60 дан ортиқ ташкилот, шахс ва кемага санкция жорий қилди

Вашингтоннинг мақсади Эронни халқаро миқёсда янада яккалаш ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг молиялаштириш манбаларини чеклашдан иборат.

custom img

Cингапур оилаларга ҳар бир фарзанд учун 55 минг доллардан ортиқ ёрдам беради

Мамлакат туғилиш даражасини ошириш мақсадида оилаларни қўллаб-қувватлаш чораларини кенгайтирмоқда.

custom img

АҚШ 200 минггача визаларни бекор қилиши мумкин

Виза бекор қилиниши унинг эгаси дарҳол АҚШдан депортация қилинишини англатмайди.

custom img

АҚШ Сурияни терроризмни қўллаб-қувватловчи давлатлар рўйхатидан чиқарди

Энди рўйхатда Куба, Эрон ва Шимолий Корея қолмоқда.

custom img

Эронда Трампнинг ўғлини ўлдирганлик учун 10 млн доллар мукофот ваъда қилинди

Эрон телевидениеси Баррон Трампнинг эҳтимолий манзиллари ва университетга бориш йўналиши кўрсатилган лавҳани эълон қилди.

custom img

Эрон келгуси 50 йиллик таҳдидларга тайёргарлик кўрмоқда

Мудофаа вазирлиги мамлакатга келгусида юзага келиши мумкин бўлган хавфсизлик таҳдидларини ўрганиб, мудофаа сиёсатининг узоқ муддатли йўналишларини белгилади.

custom img

“Уруш давом этаётган пайтда сайлов ўтказиш Украинани парчалаб юборади” – Зеленский

Украина президенти мамлакатда сайлов ўтказиш масаласини муҳокама қилишдан аввал уруш шароитидаги хавфсизлик муаммолари ва жамиятдаги эҳтимолий бўлинишларни ҳисобга олиш зарурлигини таъкидлаган.

custom img

Россияда икки Тожикистон фуқароси аёллар кийимида юргани учун депортация қилинади

Шунингдек, уларга нисбатан 10 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"