Ўзбекистон

Ислом цивилизацияси форуми якунланди: иштирокчилар Президентга мурожаат йўллади

46 давлатдан 500 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашган халқаро форум ўз ишини муваффақиятли якунлади.

Ислом цивилизацияси форуми якунланди: иштирокчилар Президентга мурожаат йўллади

 

Тошкент шаҳрида Ислом цивилизацияси бўйича I халқаро форумнинг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Бир неча кун давомида Тошкент, Самарқанд ва Термиз шаҳарларида ташкил этилган нуфузли халқаро анжуман якунида форум иштирокчиларининг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев номига мурожаати ўқиб эшиттирилди.

 

Якунловчи ялпи йиғилишни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов очиб берди. У форум қисқа вақт ичида ислом цивилизацияси тарихи, илмий мероси ва замонавий тараққиётига бағишланган энг йирик халқаро мулоқот майдонларидан бирига айланганини таъкидлади ҳамда барча иштирокчиларга фаол иштироки ва илмий ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди.

 

Қайд этилишича, форумда дунёнинг 46 давлатидан 500 нафардан ортиқ олим, тадқиқотчи, давлат ва жамоат арбоби, халқаро ташкилотлар ҳамда илмий муассасалар вакиллари қатнашди.

 

Форум доирасида Тошкент шаҳрида 14 та ялпи ва 6 та шўба йиғилиши, Самарқандда 3 та халқаро илмий конференция ва 11 та ялпи йиғилиш, Термизда эса 1 та халқаро конференция ҳамда 2 та шўба йиғилиши ташкил этилди. Учала шаҳардаги илмий анжуманларда жами 129 та маъруза тингланди.

 

Шунингдек, форум давомида Ислом цивилизациясига бағишланган қатор илмий ва нашриёт лойиҳалари тақдим этилди. Якунда Форум декларацияси қабул қилиниб, 2027–2031 йилларга мўлжалланган халқаро ҳамкорлик йўл харитаси тасдиқланди. Бешта китоб тақдимоти ўтказилди, олтита англашув меморандуми ва ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

 

Форум иштирокчиларининг Президент Шавкат Мирзиёев номига йўллаган мурожаатида мазкур халқаро анжуман инсониятнинг умумий маънавий ва интеллектуал меросини асрашга хизмат қилувчи глобал ҳамкорликнинг янги босқичи сифатида баҳоланди.

 

Мурожаатда Президент ташаббуси билан ташкил этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази сўнгги ўн йилликдаги энг муҳим халқаро гуманитар ташаббуслардан бири экани алоҳида эътироф этилди. Шунингдек, марказ келгусида дунёнинг етакчи олимлари, университетлари, музейлари ва илмий муассасаларини бирлаштирувчи йирик халқаро илмий-маърифий платформага айланишига ишонч билдирилди.

 

Форум иштирокчилари Ўзбекистонда тарихий меросни асраш, илм-фанни ривожлантириш ва цивилизациялараро мулоқотни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаб, Ислом цивилизациясини ўрганиш, асраш ва тарғиб қилиш бўйича Бутунжаҳон альянсини ташкил этиш ташаббусини илгари сурдилар.

 

Якунда Президентимиз Шавкат Мирзиёевга, Ўзбекистон ҳукумати, форум ташкилотчилари ва Ўзбекистон халқига форумни юксак савияда ташкил этгани ҳамда самимий меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирилди.

custom img

Тошкентда 20 дан ортиқ давлат вакиллари иштирокида экотуризм саммити ўтказилди

Тадбирнинг асосий қисми туризм бозоридаги янги ҳамкорларни жалб қилиш ва Ўзбекистоннинг экотуризм, тоғ, гастрономик ҳамда бошқа йўналишларини хорижий бозорларда тарғиб этишга қаратилди.

custom img

Битурувчиларнинг олий таълимдан кейинги тақдири нима бўляпти?

Ўзбекистонда илк маротаба Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги томонидан “Битирувчилар сифати индекси” натижалари эълон қилинди. Унда республика миқёсидаги 170 та олий таълим муассасалари битирувчиларининг иш билан таъминланганлик даражаси таҳлил қилинган.

custom img

Саида Мирзиёева Пекиндаги Хитой Коммунистик партияси тарихи музейига ташриф буюрди

Саида Мирзиёева Хитойнинг бир асрлик тараққиёт йўлини акс эттирувчи мажмуа ҳақидаги таассуротларини билдирди.

custom img

Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан 558 нафар ватандош давлат мукофотлари билан тақдирланди

Маросимда Шавкат Мирзиёев мукофотларни ўз эгаларига тантанали равишда топширди.

custom img

Саида Мирзиёева Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан ҳам учрашди

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

“Электр узилди” деган гап одамларнинг эсидан чиқиб кетди — Шавкат Абдураззоқов

Наманган вилояти ҳокими вилоятда электр таъминоти яхшилангани ва йирик энергетика лойиҳалари амалга оширилаётганини таъкидлади.

custom img

Ҳомиладорлик ва касаллик нафақалари “Baraka” ижтимоий картасига ўтказилади

Нафақа олиш учун банкка бориш, алоҳида ҳисоб очиш ёки қўшимча ариза топшириш талаб этилмайди.

custom img

“Бу сизларга янги куч-ғайрат ва илҳом беради” — Шавкат Мирзиёев

Президент давлат мукофотларини тантанали равишда топшириб, уларга келгуси фаолиятида янги куч ва илҳом тилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"