Жаҳон

Испаниядаги ўрмон ёнғинида 12 киши ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганларнинг аксарияти автомобилларда қочишга уринган пайтда олов қуршовида қолган.

Испаниядаги ўрмон ёнғинида 12 киши ҳалок бўлди


 
Испаниянинг жануби-шарқидаги Андалусия автоном ҳудудида юз берган йирик ўрмон ёнғини оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлди. Ҳодиса мамлакат ва Жанубий Европанинг бошқа ҳудудларида давом этаётган кучли жазирама фонида содир бўлди. Бу ҳақда BBС хабар берди.


 
Ёнғин Лос Галярдос шаҳарчаси яқинида бошланган. Дастлабки маълумотларга кўра, электр узатиш тармоғидаги носозлик оқибатида қулаган сим қуруқ ўсимликларни ёндириб юборган. Кучли шамол ва ҳаво ҳароратининг 40 даражага яқинлашгани сабаб олов қисқа вақт ичида катта ҳудудга тарқалган.


 
Маҳаллий ҳукумат маълумотига кўра, ҳалок бўлганларнинг аксарияти автомобилларда қочишга уринган пайтда олов қуршовида қолган. Яна бир неча киши куйиш ва тутундан заҳарланиш аломатлари билан шифохонага ётқизилган. Ўнлаб аҳоли хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилиниб, вақтинчалик бошпаналарга жойлаштирилган.


 
Ёнғинни ўчириш ишларига юзлаб ўт ўчирувчилар, вертолётлар ва махсус авиация жалб этилган. Бироқ юқори ҳарорат, кучли шамол ҳамда қуруқ об-ҳаво оловни назорат остига олишни қийинлаштирмоқда. Айрим автомобиль йўллари ёпилган, аҳолига зарурат бўлмаса уйларини тарк этмаслик тавсия этилган.


 
Испания бош вазири Педро Санчес ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдириб, ҳукумат жабрланганларга зарур ёрдам кўрсатилишини маълум қилди. Андалусия ҳукумати ҳам ёнғин оқибатларини бартараф этиш учун барча зарур куч ва воситалар сафарбар этилганини билдирди.


 
Айни пайтда Жанубий Европанинг бошқа мамлакатлари ҳам жазирама ва йирик ёнғинларга дуч келмоқда. Франция, Португалия ва Грецияда ҳам ўнлаб ўрмон ёнғинлари қайд этилган. Метеорологлар ҳаво ҳароратининг яқин кунларда ҳам юқори бўлиши ва ёнғин хавфи сақланиб қолишидан огоҳлантирмоқда.

custom img

“Уйда ёлғиз” филми актёри Тим Карри 80 ёшида вафот этди

Унинг ўлими сабаби ҳозирча очиқланмаган.

custom img

Непалда кучли сув тошқини бўлди: қурбонлар сони 95 нафарга етди

Бхоте Коши дарёсида юзага келган тошқин оқибатида 63 киши жароҳатланди, юзлаб одамлар бедарак йўқолган.

custom img

Владимир Зеленский Илон Маскни “Озодлик” ордени билан тақдирлади

Мукофот унга инсон ҳаёти ва эркинлигини ҳимоя қилиш ҳамда Украина ва АҚШ ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришдаги хизматлари учун берилди.

custom img

Эрон БМТ Хавфсизлик кенгашидан АҚШнинг бир томонлама чораларини қоралашни сўради

Теҳрон Вашингтоннинг иқтисодий ва ҳарбий босимини халқаро ҳуқуққа зид деб баҳолаб, бу чоралар халқаро миқёсда хавфли претседент яратиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

custom img

Покистонда туғруқхонадаги ёнғинда 14 чақалоқ ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга бўлим ичидаги кондиционер компрессорининг портлаши сабаб бўлган.

custom img

АҚШ иммиграцион виза аризаларини кўриб чиқишни тўхтатди

Давлат департаменти бу чорани глобал ўқув тадбири билан изоҳлади.

custom img

Покистон Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокараларда сезиларли силжиш бўлганини билдирди

Теҳронда ўтказилган музокараларда можаронинг кучайишига йўл қўймаслик, Ҳормуз бўғозини қайта очиш ва урушни якунлаш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Испания Сеутадаги миграция инқирози сабаб Европа Иттифоқидан фавқулодда маблағ сўради

Июль охирида Марокашдан 70 мингдан ортиқ мигрант Сеутага киришга уринган, қурбонлар қайд этилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"