Ўзбекистон

Маданият вазирлиги ва Кинематография агентлиги раҳбариятида ўзгаришлар бўлди

Маданият вазирининг тўрт нафар ўринбосари лавозимидан озод этилиб, янгилари тайинланди. Ҳасан Салиҳов Президентнинг маданият бўйича вакили бўлди.

Маданият вазирлиги ва Кинематография агентлиги раҳбариятида ўзгаришлар бўлди

Ўзбекистон президенти қарорлари билан Маданият вазирлиги ҳамда вазирлик ҳузуридаги Кинематография агентлиги раҳбариятида қатор лавозим тайинловлари ва ўзгаришлар амалга оширилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

 

Унга кўра, Нодирбек Сайфуллаев маданият вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Одилжон Абдуқаҳоров эса маданият вазири ўринбосари лавозимини эгаллади.

 

Жаҳонгир Ахмедов маданият вазирининг биринчи ўринбосари — Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги директори этиб тайинланди. У ушбу лавозимда Шухратулла Ризаевнинг ўрнини эгаллади. Ахмедов 2025 йил май ойидан буён Болалар контентини ривожлантириш марказига раҳбарлик қилиб келаётган эди.

 

Шунингдек, Санжар Бобожонов маданият вазири ўринбосари этиб тайинланди. Шу муносабат билан у президентнинг маданият бўйича вакили бўлинмаси бош инспектори лавозимидан озод этилди.

 

Бошқа ишга ўтиши муносабати билан Баходир Ахмедов ва Авазхон Тажиханов маданият вазирининг биринчи ўринбосари, Муроджон Мажидов ҳамда Юсуфжон Усмонов эса маданият вазири ўринбосари лавозимидан озод қилинди.

 

Бундан ташқари, Ҳасан Салиҳов президентнинг маданият бўйича вакили этиб тайинланди. У мазкур тайинловга қадар Креатив индустрия парки директори лавозимида фаолият юритган.

“Мадад” махсус қутқарув маркази ташкил этилади: қутқарув тизими янгиланади

“Мадад” махсус қутқарув маркази ташкил этилади: қутқарув тизими янгиланади

Фавқулодда вазиятларда қутқарув ишларини кучайтириш, жумладан, 56 та сув омборида хавфсизлик хизматини кенгайтириш режалаштирилмоқда.

Таълим ва илм-фан вазирлиги: ўринбосарлар тайинланди

Таълим ва илм-фан вазирлиги: ўринбосарлар тайинланди

Президент қарори билан вазирликда учта янги тайинлов амалга оширилди.

Балиқчилик ва лимончилик: минглаб оилалар даромади оширилади

Балиқчилик ва лимончилик: минглаб оилалар даромади оширилади

Ўзбекистонда 4 мингдан ортиқ қудуқ негизида балиқчиликни ривожлантириш, 200 гектар майдонда энерготежамкор иссиқхоналар қуриш режалаштирилмоқда.

28 миллион сўмлик гиёҳванд модда: икки фуқаро ушланди

28 миллион сўмлик гиёҳванд модда: икки фуқаро ушланди

Гумонланувчилардан бирининг хонадонидан ҳам гиёҳванд моддалар топилган.

Марко Рубио: Саида ниҳоятда истеъдодли, ақлли ва меҳнаткаш инсон

Марко Рубио: Саида ниҳоятда истеъдодли, ақлли ва меҳнаткаш инсон

АҚШ Давлат котиби Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг фаолиятини эътироф этди.

Электр энергияси импорти қисқарди: Ўзбекистонда ишлаб чиқариш 8,4 фоизга ошди

Электр энергияси импорти қисқарди: Ўзбекистонда ишлаб чиқариш 8,4 фоизга ошди

Электр энергияси экспорти 21,4 фоизга ошган, импорти эса 27,2 фоизга камайган.

Автобус салонидаги мусиқа юзасидан шикоят: ҳайдовчига огоҳлантириш берилди

Автобус салонидаги мусиқа юзасидан шикоят: ҳайдовчига огоҳлантириш берилди

Автобус ҳайдовчисининг мусиқани баланд овозда қўйиб ҳаракатлангани йўловчилар эътирозига сабаб бўлди.

Бирида 3 450, бошқасида 1 350 доллар: Умра ваъдаси билан боғлиқ ҳолатлар фош бўлди

Бирида 3 450, бошқасида 1 350 доллар: Умра ваъдаси билан боғлиқ ҳолатлар фош бўлди

Самарқанд ва Наманганда фуқароларни ноқонуний равишда зиёратга юборишни ваъда қилиб, пул талаб қилган шахслар ушланди.