Ўзбекистон

Саида Мирзиёева Дилнозахон Каттахановани янги лавозими билан табриклади

Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, зўравонликнинг олдини олиш ва оғир ҳаётий вазиятдаги аёлларни қўллаб-қувватлаш устувор вазифалар бўлиши кераклиги таъкидланди.

Саида Мирзиёева Дилнозахон Каттахановани янги лавозими билан табриклади

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Дилнозахон Каттахановани Бош вазирнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинлангани муносабати билан табриклади.

 

 

Мирзиёева ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ушбу лавозим 19 миллиондан ортиқ хотин-қизларнинг манфаат ва эҳтиёжлари билан боғлиқ катта масъулият эканини таъкидлади.

 

 

Унинг қайд этишича, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, хориждаги ҳамюртларни қўллаб-қувватлаш ҳамда зўравонликнинг олдини олиш каби масалалар вақтинчалик чоралар билан эмас, балки пухта ишлаб чиқилган тизимли ёндашув асосида ҳал этилиши лозим.

 

Шунингдек, Саида Мирзиёева жазо муддатини ўтаётган, уйидан ва фарзандларидан узоқда меҳнат қилаётган ҳамда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

 

 

“Оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган аёллар: жазо муддатини ўтаётган, уйи ва фарзандларидан узоқда меҳнат қилаётган хотин-қизларга алоҳида эътибор қаратилиши лозим. Улар ёлғизланиб қолмаганларини, давлат уларнинг қисматига бефарқ эмаслигини ҳис қилишлари керак”, дея ёзди Президент администрацияси раҳбари.

 

Якунда Мирзиёева Дилнозахон Каттахановага янги фаолиятида оқилалик, қатъият ва юртдаги ҳар бир аёл ҳаётида ижобий ўзгаришлар акс этадиган юксак натижалар тилади.

Президент Чим маҳалласидаги ўзгаришлар билан танишди

Президент Чим маҳалласидаги ўзгаришлар билан танишди

Шавкат Мирзиёев Қамаши туманидаги Чим маҳалласига ташриф буюрди. Ҳудудда инфратузилмани янгилашга 55 миллиард сўм йўналтирилган.

Эркинжон Турдимовга яна бир ваколат берилди: вазирликка ходимларни суҳбат асосида ишга олиши мумкин

Эркинжон Турдимовга яна бир ваколат берилди: вазирликка ходимларни суҳбат асосида ишга олиши мумкин

Президент қарори билан Таълим ва илм-фан вазирлигида янги фаолият ва тузилмалар ташкил этилади.

Президент Шавкат Мирзиёев тил байрами билан Ўзбекистон халқини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев тил байрами билан Ўзбекистон халқини табриклади

Шавкат Мирзиёев ўзбек тилини ривожлантириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.

Саида Мирзиёева Ашхободда «ОНА. Она табиат» кўргазмасига ташриф буюрди

Саида Мирзиёева Ашхободда «ОНА. Она табиат» кўргазмасига ташриф буюрди

Саида Мирзиёева табиатни асраш ва унга меҳр билан муносабатда бўлиш туйғусини ёш авлодга сингдириш муҳимлигини таъкидлади.

“Ҳеч бир бола, ҳеч бир оила ўз дарди билан ёлғиз қолмаслиги учун, фаровон келажаги учун бирлашайлик!" — Зироат Мирзиёева

“Ҳеч бир бола, ҳеч бир оила ўз дарди билан ёлғиз қолмаслиги учун, фаровон келажаги учун бирлашайлик!" — Зироат Мирзиёева

Самарқандда болалар онкологияси бўйича II халқаро конгресс ўтказилмоқда.

Таълимда психологик назорат кучаяди: ўқувчилар ва педагоглар ҳар йили текширувдан ўтади

Таълимда психологик назорат кучаяди: ўқувчилар ва педагоглар ҳар йили текширувдан ўтади

Натижалар сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиниб, эҳтиёжга қараб психологик ёрдам кўрсатилади.

Рекламаларда давлат тили талаблари бузилмоқда: 4 496 та камчилик аниқланди

Рекламаларда давлат тили талаблари бузилмоқда: 4 496 та камчилик аниқланди

Камчиликларнинг асосий қисми бошқа тилларда ёзилган пешлавҳа ва рекламаларга, шунингдек, имловий хатолар ҳамда сўзлар маъносининг бузилишига тааллуқли.

Тил байрами кунида тарихий қарор: Ўзбек алифбосини такомиллаштириш қонуни имзоланди

Тил байрами кунида тарихий қарор: Ўзбек алифбосини такомиллаштириш қонуни имзоланди

Ҳужжатга мувофиқ, алифбодаги тўртта ҳарфнинг ёзилиши ўзгартирилади.