Ўзбекистон

Сардор Умурзоқов янги лавозимга тайинланди

Президент фармонлари билан Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги тизимида кадрлар ўзгариши амалга оширилди.

Сардор Умурзоқов янги лавозимга тайинланди

 

Ўзбекистон Президенти фармонлари билан Президент Администрацияси ва Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги тизимида қатор кадрлар ўзгаришлари амалга оширилди.

 

Унга кўра, Сардор Уктамович Умурзоқов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директори этиб тайинланди. Шу муносабат билан у Ўзбекистон Президентининг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.

 

Шунингдек, Президент фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси лавозими тугатилди.

 

Бундан ташқари, Абдулла Мамасаатович Абдуқодиров бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директори вазифасини бажарувчиси лавозимидан озод этилди.

 

Маълумот учун, Сардор Умурзоқов 2023 йил август ойида Президентнинг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланган. 2025 йил июль ойидан буён эса Президентнинг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

custom img

Банкларнинг молиявий ҳолатини тиклаш режаларига қўйиладиган талаблар белгиланди

Банклар молиявий қийинчиликларга дуч келган тақдирда уларнинг фаолиятини тиклашга қаратилган режалар эндиликда белгиланган талаблар асосида ишлаб чиқилади.

custom img

30 йил ўтиб, онахоннинг ёдига тушган ҳужжат: 1996 йилдаги ўлим факти суд орқали тасдиқланди

Сирдарёда беш кунлик чақалоқнинг 30 йил аввалги ўлими судда тасдиқланди.

custom img

Қашқадарёдаги ихтисослаштирилган мактаблар битирувчиларининг кўпи олийгоҳ талабаси бўлди

Учта мактабда битирувчиларнинг 100 фоизи талаба бўлди, бир қатор мактабларда эса бу кўрсаткич 80–90 фоизни ташкил этди.

custom img

Учтепадаги ёнғинда ФВВ ходими 7 кишининг ҳаётини қутқариб, ўзи ҳалок бўлди

Ёнғин 15 август куни “Қуйи Дархон” МФЙ ҳудудидаги хонадонлардан бирида содир бўлган.

custom img

Навоийда суд раиси ЙТҲда ҳалок бўлди

ЙТҲга автомобиль тезлигининг юқори бўлгани сабаб бўлган. Ҳодиса содир бўлган йўлнинг ҳолати ҳам қониқарсиз экани айтилган.

custom img

Қорақалпоғистонда яна бир “қочоқ ота” ушланди

Қарздор заправка ҳудудида ходимларнинг қонуний талабларига бўйсунмасдан, ўзга шахсга тегишли бўлган автомашинада воқеа жойидан қочишга уринган.

custom img

Тошкентда фуқаро МИБ орқали қурувчига тўлаган пулини қайтариб олди

Натижада уйни ўз вақтида топширмаган қурувчидан 323 млн сўмдан ортиқ маблағ фуқаро фойдасига ундирилди.

custom img

Жиззахда фуқаронинг мол-мулки МИБ орқали олиб берилди

Натижада ундирувчига тегишли бўлган мол-мулк қонунчиликда белгиланган тартибда олиб берилиб, унинг ҳуқуқи тикланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"