Ўзбекистон

Тошкентда халқаро университетлар шаҳарчаси ташкил этилади

Шаҳарчада нуфузли хорижий олий таълим муассасалари филиалларини очиш, замонавий кампуслар ва талабалар турар жойларини барпо этиш режалаштирилган.

Тошкентда халқаро университетлар шаҳарчаси ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёевга таълим тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантиришга оид таклифлар тақдимоти давомида Тошкент халқаро университетлар шаҳарчасини ташкил этиш ташаббуси муҳокама қилинди.

 

Лойиҳани амалга оширишда Қатардаги Education City, Бирлашган Араб Амирликларидаги Dubai International Academic City ҳамда Жанубий Кореядаги Incheon Global Campus тажрибасидан фойдаланиш таклиф этилди.

 

Таклифларга кўра, университетлар шаҳарчасида нуфузли хорижий олий таълим муассасалари филиалларини очиш, замонавий кампуслар ва талабалар турар жойларини барпо этиш режалаштирилган. 

 

Шунингдек, лицензиялаш талабларини соддалаштириш, грант ва стипендиялар ажратиш, божхона ҳамда солиқ имтиёзларини қўллаш, роялти тўловларининг бир қисмини қоплаш механизмларини ишлаб чиқиш кўзда тутилмоқда.

 

Таъкидланишича, ташаббуснинг асосий мақсади Ўзбекистонни халқаро таълим дастурлари ва стандартлари кенг жорий этилган, минтақадаги етакчи таълим марказига айлантиришдан иборат.

 

Тақдимот якунида Президент Шавкат Мирзиёев таклифларни маъқуллаб, интеграциялашган таълим дастурларини босқичма-босқич кенгайтириш, уларнинг сифатини халқаро талабларга мослаштириш ҳамда нуфузли хорижий университетлар билан узоқ муддатли академик ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.

custom img

Тошкент вилоятида ҳоким ёрдамчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У имтиёзли кредит ажратиб, ўз эҳтиёҳлари учун сарфлаб юборган.

custom img

Ўзбекистонда ортиб қолган 1-синф ўқув қуроллари боғчаларга берилади

Яроқлилик муддати тугайдиган ортиқча ўқув қуроллари давлат боғчаларининг мактабга тайёрлов гуруҳларига ажратилади.

custom img

Ўзбекистонда телефон рақами орқали пул ўтказиш тартиби белгиланди

Янги тартибга кўра, фуқаролар пул юборишда олувчининг банк ҳисобварағи ёки банк картаси реквизитларини киритиши шарт бўлмайди.

custom img

“Ушбу ташриф яна бир муҳим саҳифани очди”: Саида Мирзиёева Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида

Саида Мирзиёева Озарбайжон Президентининг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида фикр билдириб, икки давлат ўртасидаги биродарлик муносабатлари ва имзоланган Абадий дўстлик тўғрисидаги шартноманинг аҳамиятини қайд этди.

custom img

Ўзбекистонда Мустақиллик байрами арафасида 163 та янги объект фойдаланишга топширилди

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ҳудудларда янги объектларни ишга тушириш маросими бўлиб ўтди.

custom img

Тошкентдаги айрим ташкилотларда иш вақтини 8:00 дан бошлаш таклиф қилинмоқда

Таклифга кўра, иш кунининг умумий давомийлиги ўзгармайди. Ходимлар ишни бир соат эртароқ бошлайди ва шунга мос равишда бир соат эртароқ якунлайди.

custom img

Қозоғистонда ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг жасадлари Ватанга олиб келинди

Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси Миграция агентлиги билан ҳамкорликда зарур чораларни кўрди.

custom img

Ўзбекистонда талабалар учун “Долзарб қирқ кунлик” бошланди

Мазкур давр давомида талабаларни янги ўқув йилига муносиб кутиб олиш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни тезкор бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"