Ўзбекистон

Туризмни фильмлар орқали тарғиб қилиш: “Film in Uzbekistan” платформаси яратилади

Энди Ўзбекистонда фильм суратга олган хорижий кинокомпанияларга харажатларнинг 25 фоизигача қоплаб берилади.

Туризмни фильмлар орқали тарғиб қилиш:  “Film in Uzbekistan” платформаси яратилади

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 8 июлдаги 372-сон қарори билан Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини фильмлар орқали тарғиб қилишга қаратилган янги тизим жорий этилди. Бу ҳақда Туризм қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

 

Қарорга мувофиқ, мамлакатда илк бор хорижий кинокомпанияларни жалб этишга хизмат қилувчи “rebate” дастури ҳамда Ўзбекистоннинг тарихий-маданий мероси ва туристик салоҳиятини хорижий фильмларда намойиш этишни рағбатлантирувчи “country placement” тизими йўлга қўйилади.

 

“Rebate” дастури доирасида хорижий кинокомпанияларга уларнинг мамлакат ҳудудида амалга оширган харажатлари ҳажмига қараб маблағларнинг бир қисми қайтарилади. Жумладан:

  • 3 млрд сўмгача – 10 фоиз;

  • 3 млрд сўмдан 5 млрд сўмгача – 15 фоиз;

  • 5 млрд сўмдан 10 млрд сўмгача – 20 фоиз;

  • 10 млрд сўмдан ортиқ – 25 фоиз.

 

Бунда бир лойиҳа учун қопланадиган маблағ 4 миллиард сўмдан ошмайди.

 

Шунингдек, 2026 йил 1 ноябрга қадар  “Film in Uzbekistan” рақамли платформаси ишга туширилади. Платформада мамлакатдаги кинолокациялар, суратга олиш инфратузилмаси, тарихий обидалар, реквизитлар, тарихий либослар, махсус техникалар ҳамда кинотуризм имкониятлари ҳақида батафсил маълумотлар жамланади.

 

Туризм қўмитасига 2026 йил 1октябрга қадар фильмлар суратга олиш учун фойдаланилиши мумкин бўлган давлат объектлари, тарихий ёдгорликлар, маданият ва истироҳат боғлари ҳамда бошқа локациялар рўйхатини шакллантириш, уларнинг ижара тарифларини тасдиқлаш ва платформага жойлаштириш вазифаси юклатилди.

 

Қарорга мувофиқ, 2026 йилда хорижий кинокомпаниялар харажатларини қоплаш учун давлат буджетидан 5 миллиард сўм ажратилади. 2027 йилдан бошлаб эса ушбу маблағлар Давлат буджети параметрларида алоҳида назарда тутилади.

 

Янги тизим тўлиқ рақамлаштирилади. Аризалар электрон платформа орқали қабул қилинади, тасдиқланган лойиҳаларга махсус ID рақам ва QR-код берилади. Суратга олиш ишлари якунлангач, кинокомпания 60 кун ичида зарур ҳужжатларни платформага юклайди. Комиссия ҳужжатларни 15 иш куни давомида кўриб чиқади, камчиликлар аниқланса уларни бартараф этиш учун 10 кун муддат берилади. Ижобий хулоса чиқарилгач, компенсация маблағлари 5 иш куни ичида кинокомпания ҳисобига ўтказилади.

custom img

“Бу сизларга янги куч-ғайрат ва илҳом беради” — Шавкат Мирзиёев

Президент давлат мукофотларини тантанали равишда топшириб, уларга келгуси фаолиятида янги куч ва илҳом тилади.

custom img

COP17: Ўзбекистонда ерларни тиклаш учун янги инвестиция ташаббуслари илгари сурилди

Тадбирда Қорақалпоғистон тажрибаси, ерларни тиклаш лойиҳаларини молиялаштириш ва янги илмий-амалий марказлар ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чўлларни ўзлаштирган деҳқондан уста-наққошгача — фидойи юртдошлар мукофотланди

Сурхондарёлик меҳнат фахрийси Абдусаттор Қурбоновнинг деҳқончиликни ривожлантириш ва чўлларни ўзлаштиришдаги меҳнати алоҳида эътироф этилди.

custom img

558 нафар фидойи инсон юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди

Шавкат Мирзиёев барча ютуқлар халқнинг фидокорона меҳнати билан қўлга киритилаётганини таъкидлади.

custom img

Шавкат Мирзиёев ўзбек халқига миннатдорлик билдирди

Президент Янги Ўзбекистоннинг сўнгги ўн йилликдаги асосий натижаларини қайд этди.

custom img

“35 йил — тарих учун жуда қисқа давр, аммо асрга татигулик давр бўлди” — Шавкат Мирзиёев

Президент иштирокида давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтмоқда.

custom img

Мўғулистон Президенти Ўзбекистон Миллий павильонига ташриф буюрди

Ухнаагийн Хурэлсух Ўзбекистонда экология ва иқлим ўзгариши соҳасида амалга оширилаётган ишларни юқори баҳолаб, икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёрлигини билдирди.

custom img

Қайси ОТМ битирувчилари энг кўп даромад олмоқда?

Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги 170 та ОТМнинг 249 мингдан ортиқ битирувчиси меҳнат бозоридаги натижаларини ўрганди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"