Ўзбекистон

Ўзбекистонда 2030 йилгача камида 5 та олийгоҳ дунёнинг энг яхши 500 та университети қаторига киритилади

100 та олийгоҳ таълим дастурини халқаро аккредитациядан ўтказиш ҳамда камида 150 та техникумда халқаро таълим дастурларини жорий этиш режалаштирилган.

Ўзбекистонда 2030 йилгача камида 5 та олийгоҳ дунёнинг энг яхши 500 та университети қаторига киритилади

Президент Шавкат Мирзиёев халқаро таълим стандартлари асосида ўрта махсус, касбий ва олий таълим дастурларини жорий этиш ҳамда нуфузли хорижий университетлар билан академик ҳамкорликни кенгайтиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.

 

Тақдимотда қайд этилишича, сўнгги саккиз йилда олий таълим тизимида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида олий таълим билан қамров даражаси 9 фоиздан 44 фоизга, талабалар сони эса 270 минг нафардан 1,7 миллион нафарга етган.

 

Жорий йилда 643 та техникумнинг 100 тасида Германия, Буюк Британия, Швейсария, Хитой ва Жанубий Кореянинг илғор касбий таълим дастурлари жорий этилмоқда.

 

Шунингдек, “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети ҳамда Ўзбекистон Миллий университети халқаро рейтингларда дунёнинг энг яхши мингта олий таълим муассасаси қаторидан жой олди. Олий таълим муассасаларидаги 157 та таълим дастури халқаро аккредитациядан ўтказилган.

 

Тақдимотда таълим сифатини ошириш, олийгоҳларнинг халқаро рақобатбардошлигини кучайтириш ва битирувчиларнинг глобал меҳнат бозоридаги имкониятларини кенгайтириш бўйича янги вазифалар белгиланди.

 

Хусусан, 2030 йилгача камида бешта олий таълим муассасасини умумий рейтингларда, яна ўнта олийгоҳни фан йўналишлари бўйича дунёнинг энг яхши 500 талик университетлари қаторига киритиш мақсад қилинган. Шунингдек, 100 та олийгоҳ таълим дастурини халқаро аккредитациядан ўтказиш ҳамда камида 150 та техникумда халқаро таълим дастурларини жорий этиш режалаштирилган.

 

Бундан ташқари, олий таълим муассасалари битирувчилари ва педагогларининг камида 30 фоизини хорижий тил ҳамда мутахассислик бўйича халқаро сертификатлар билан таъминлаш, 2,5 минг нафар техникум ва 20 минг нафар олийгоҳ педагогини хорижда малака оширишга юбориш вазифаси белгиланди.

custom img

Русланбек Давлетов Президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди

Давлетовнинг ўрнига Олим Давлатович Давлатов Президентнинг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.

custom img

Қарзи бўлмаган 3600 та хонадонга солиқ қарздорлиги ҳисобландими?

Тошкентда айрим хонадонлар учун ер солиғи қайта ҳисобланганига изоҳ берилди.

custom img

"Маданиятчилар нима қилса ҳамма эргашадику, дарахт экишни мода қилишсин" — Расул Кушербоев

Кушербоев дарахт экишни туғилган кун ва фарзандли бўлиш каби муҳим саналар билан боғлаб, уни яхши анъанага айлантиришни таклиф қилди.

custom img

Андижонда қизларни Туркияга фоҳишаликка олиб кетишга уринган аёллар ушланди

Улар қизларни юқори маошли иш таклифи билан алдаб, Туркияга олиб кетмоқчи бўлган.

custom img

Ўзбекистонда “Бозор назорати тўғрисида”ги қонун маъқулланди

Хавфли ва сифатсиз ноозиқ-овқат маҳсулотларини аниқлаш ҳамда муомаладан чиқаришнинг янги механизми жорий этилади.

custom img

“Диний экстремизм” атамаси “экстремизм” тушунчасига алмаштирилади

Ўзбекистонда экстремистик ташкилотларда иштирок этиш, уларни тузиш ва раҳбарлик қилиш учун жавобгарлик табақалаштирилади.

custom img

Қашқадарёда 856 нафар талабанинг контракти тўлаб берилади

Ушбу мақсад учун жами 3,78 миллиард сўм маблағ ажратилди.

custom img

Навоийда 340 млн сўмлик олтин савдосига чек қўйилди

212,9 грамм олтинни сотмоқчи бўлган шахслар харидордан 20 минг АҚШ доллари ва 100 млн сўм олаётганида қўлга олинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"