Ўзбекистон

Ўзбекистонда 3 мингга яқин манфаатлар тўқнашуви ҳолати аниқланди

Давлат идораларида манфаатлар тўқнашувига оид 831 та қонунбузарлик ҳолати аниқланиб, юзлаб ходимларга нисбатан тартибга солиш чоралари кўрилди.

Ўзбекистонда 3 мингга яқин манфаатлар тўқнашуви ҳолати аниқланди

 

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат органлари ва ташкилотларида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича амалга оширилган ишларни комплекс таҳлил қилди. Натижада 2 951 та манфаатлар тўқнашуви ҳолати аниқлангани маълум бўлди.

 

Агентлик маълумотига кўра, давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари томонидан 336 та мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги хабарнома тақдим этилган. Шунингдек, эҳтимолий манфаатлар тўқнашувига оид 627 385 та декларация расмийлаштирилган.

 

Таҳлил натижасида 446 та мавжуд ҳамда 2 505 та эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви аниқланиб, уларнинг умумий сони 2 951 тани ташкил этган.

 

Қонунчилик талабларига мувофиқ 865 та ҳолат юзасидан манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш чоралари кўрилгтан. Жумладан:

  • 138 нафар ходим бошқа раҳбар бўйсунувига ўтказилган;

  • 11 нафар ходим коллегиал орган таркибидан чиққан;

  • 21 нафар ходимнинг хизмат ваколатлари қайта кўриб чиқилган;

  • 51 нафар ходимнинг айрим ахборот ва ҳужжатлардан фойдаланиши чекланган;

  • 301 нафар ходимнинг якка тартибда қарор қабул қилиш ваколати устидан коллегиал назорат ўрнатилган;

  • 87 нафар ходимга шахсий манфаатдорликни бартараф этиш бўйича тавсиялар берилган;

  • 196 нафар ходим шахсий манфаатдорлигидан ихтиёрий воз кечган;

  • 60 нафар ходим бошқа лавозимга ўтказилган ёки улар билан меҳнат шартномаси бекор қилинган.

 

Ўрганишлар давомида вазирликлар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича белгиланган чекловларга риоя этилмаган 831 та ҳолат аниқлаган. Шундан 60 таси вазирликлар771 таси эса маҳаллий ҳокимликлар ҳиссасига тўғри келади.

 

Мазкур қонунбузарликлар юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 193-4-моддаси асосида 168 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, суд қарорларига мувофиқ айбдорларга нисбатан жарима жазоси қўлланилган.

 

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат органлари ва ташкилотларида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ҳамда бу борадаги қонунчилик талабларига риоя этилиши устидан назоратни изчил давом эттиришини маълум қилди.

custom img

Ўзбекистонда телефон рақами орқали пул ўтказиш тартиби белгиланди

Янги тартибга кўра, фуқаролар пул юборишда олувчининг банк ҳисобварағи ёки банк картаси реквизитларини киритиши шарт бўлмайди.

custom img

“Ушбу ташриф яна бир муҳим саҳифани очди”: Саида Мирзиёева Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида

Саида Мирзиёева Озарбайжон Президентининг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида фикр билдириб, икки давлат ўртасидаги биродарлик муносабатлари ва имзоланган Абадий дўстлик тўғрисидаги шартноманинг аҳамиятини қайд этди.

custom img

Ўзбекистонда Мустақиллик байрами арафасида 163 та янги объект фойдаланишга топширилди

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ҳудудларда янги объектларни ишга тушириш маросими бўлиб ўтди.

custom img

Тошкентдаги айрим ташкилотларда иш вақтини 8:00 дан бошлаш таклиф қилинмоқда

Таклифга кўра, иш кунининг умумий давомийлиги ўзгармайди. Ходимлар ишни бир соат эртароқ бошлайди ва шунга мос равишда бир соат эртароқ якунлайди.

custom img

Қозоғистонда ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг жасадлари Ватанга олиб келинди

Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси Миграция агентлиги билан ҳамкорликда зарур чораларни кўрди.

custom img

Ўзбекистонда талабалар учун “Долзарб қирқ кунлик” бошланди

Мазкур давр давомида талабаларни янги ўқув йилига муносиб кутиб олиш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни тезкор бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилади.

custom img

Андижонда умумий овқатланиш шохобчасида ёнғин содир бўлди

Ҳозирда ҳодиса сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази жаҳон медиасига буюк мероснинг янги таянч нуқтаси сифатида тақдим этилди

Қарийб 50 давлатдан 300 нафарга яқин медиа ва экспертлар иштирокидаги форумда Ислом цивилизацияси марказининг халқаро медиа салоҳияти ҳамда буюк меросни замонавий мультимедиа форматларида ёритиш масалалари кўриб чиқилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"