Жаҳон

Али Хоманаий ва бошқа қурбонлар учун қасос олинади — Можтабo Хоманаий

Эрон Олий Раҳбари қасос олиш халқ иродаси эканини билдириб, АҚШ ва Исроилни жавобгарликка тортишга ваъда берди.

Али Хоманаий ва бошқа қурбонлар учун қасос олинади — Можтабo Хоманаий

 

Эрон Олий Раҳбари Мужтабo Хоманаий АҚШ ва Исроилнинг ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлган собиқ Олий Раҳбар Али Хоманаий ҳамда бошқа эронликларнинг ўлими учун қасос олиниши ҳақида баёнот берди.

 

Фарс агентлиги хабарига кўра, Мужтабо Хоманаий Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (IRGC) томонидан эълон қилинган мурожаатида қасос олиш Эрон халқининг қатъий талаби эканини таъкидлаган.

 

“Биз сизнинг ва ушбу урушларда ҳалок бўлган барча шаҳидларнинг қони учун жиноятчиларни жазолашга қасамёд қиламиз. Бу қасос халқимизнинг иродасидир ва у албатта амалга ошади”, — дейилади баёнотда.

 

Унинг сўзларига кўра, бу жараён айрим шахсларнинг тақдирига боғлиқ эмас ва Эрон ўз мақсадидан воз кечмайди.

 

Мазкур баёнот Али Хоманаий дафн маросими муносабати билан тайёрланган нутқдан парча экани қайд этилган. IRGC маълумотига кўра, унда Эрон халқининг “шаҳидлар қони учун жавоб бериш” қатъияти яна бир бор таъкидланган.

 

Эслатиб ўтамиз, Эрон расмийлари маълумотига кўра, собиқ Олий Раҳбар Али Хоменеи 28 февраль куни АҚШ ва Исроил томонидан амалга оширилган ҳужумларда ҳалок бўлган. Шундан сўнг унинг ўғли Можтаба Хоманаий мамлакатнинг янги Олий Раҳбари этиб тайинланган. Али Хоманаий 9 июль куни Машҳад шаҳрида дафн этилган.

Бир ҳафта ичида уч марта ҳужум: «Яндекс» маълумотлар маркази фаолияти тўхтатилди

Бир ҳафта ичида уч марта ҳужум: «Яндекс» маълумотлар маркази фаолияти тўхтатилди

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, бироқ компаниянинг бир нечта рақамли хизматлари фойдаланувчилар учун вақтинча ишламай қолган.

Зеленский ва Трамп ўртасида зиддият: Украина президенти Ғарб етакчиларига қўнғироқ қилди

Зеленский ва Трамп ўртасида зиддият: Украина президенти Ғарб етакчиларига қўнғироқ қилди

Телефон суҳбатлари Вашингтон ва Киев ўртасидаги муносабатлар кескинлашган бир пайтда ўтказилди.

Украинага янги президент керак — Трамп

Украинага янги президент керак — Трамп

У Зеленскийни урушни тугатишга интилмаётганликда айблади.

Россиянинг Украинага ҳужуми оқибатида 17 киши ҳалок бўлди: болалар ҳам бор

Россиянинг Украинага ҳужуми оқибатида 17 киши ҳалок бўлди: болалар ҳам бор

Зеленский Россиянинг ҳужумини АҚШнинг санкцияларни юмшатиш қарори билан боғлади.

Исаиас довули АҚШга етиб келди: айрим штатларда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Исаиас довули АҚШга етиб келди: айрим штатларда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Қирғоқбўйи ҳудудларидан аҳоли кўчирилмоқда, денгиздаги нефть ва газ қазиб олиш фаолияти қисқартирилди.

“Бунга эришамиз ва бу тезда амалга ошади”: Трамп Украина ва Эрон ҳақида

“Бунга эришамиз ва бу тезда амалга ошади”: Трамп Украина ва Эрон ҳақида

АҚШ президенти Россия-Украина можаросини ҳал қилиш жараёни тезлашганини маълум қилди.

“Ҳаммасини беришади ёки йўқ бўлиб кетишади” — Трамп

“Ҳаммасини беришади ёки йўқ бўлиб кетишади” — Трамп

АҚШ президенти Эрон Америка талабларини қабул қилмаса, мамлакат йўқ қилиниши мумкинлигини айтди.

Давлат тўнтаришига уриниш айблови: собиқ президентнинг ўғли 4 йилга қамалди

Давлат тўнтаришига уриниш айблови: собиқ президентнинг ўғли 4 йилга қамалди

Султанбековнинг аввалги судланганлиги бўйича ўталмаган жазо қисми ҳам ҳисобга олиниб, якуний жазо муддати 7 йил этиб белгиланди.