Ўзбекистон

Андижонда ЙПХ ходимини айблаб, видео жойлаштирган ҳайдовчи узр сўради

Ҳайдовчи давлат рақам белгисини яширгани учун жавобгарликка тортилганидан норози бўлиб, бу ҳақда ижтимоий тармоқда видео эълон қилган.

Андижонда ЙПХ ходимини айблаб, видео жойлаштирган ҳайдовчи узр сўради

 

Андижон вилоятида автомобилининг давлат рақам белгисини қасддан яшириб ҳаракатланган ҳайдовчига нисбатан маъмурий чора кўрилди. Кейинчалик у ижтимоий тармоқларда тарқатган видеодаги айбловлари учун узр сўради.

 

Андижон вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, қулфланиб қолган эшикларни очиш хизмати билан шуғулланувчи фуқаро ўзига тегишли Матиз русумли автомобилнинг олд ва орқа давлат рақам белгиларини қора целлофан пакет билан ёпган ҳолда ҳаракатланган.

 

Қоидабузарлик ЙПХ ходими томонидан аниқланиб, ҳайдовчи тўхтатилган ва унга нисбатан белгиланган тартибда қонуний чоралар кўрилган.

 

Аниқланишича, мазкур фуқаро бундан 10 кун аввал ҳам айнан шу ЙПХ ходими томонидан давлат рақамини скотч билан ёпган ҳолда ҳаракатлангани учун тўхтатилган. Ўшанда унга тушунтириш ишлари олиб борилиб, огоҳлантириш билан чекланилган. Шунга қарамай, ҳайдовчи қоидабузарликни такрорлаган.

 

Ҳайдовчи дастлаб ушбу ҳолат юзасидан ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходимларини айбловчи видеони эълон қилган. Бироқ кейинчалик ўз қоидабузарлигини тан олиб, ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар қонуний бўлганини билдирган ҳамда обуначиларидан узр сўраган.

 

Ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 127-моддаси асосида маъмурий баённома расмийлаштирилган. Қоидабузарлик содир этилган транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.

custom img

Учтепадаги ёнғинда ҳалок бўлган ФВВ офицери Самарқандда дафн этилди

Дафн маросимида ФВВ раҳбарияти ва шахсий таркиби, марҳумнинг яқинлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

custom img

Банкларнинг молиявий ҳолатини тиклаш режаларига қўйиладиган талаблар белгиланди

Банклар молиявий қийинчиликларга дуч келган тақдирда уларнинг фаолиятини тиклашга қаратилган режалар эндиликда белгиланган талаблар асосида ишлаб чиқилади.

custom img

30 йил ўтиб, онахоннинг ёдига тушган ҳужжат: 1996 йилдаги ўлим факти суд орқали тасдиқланди

Сирдарёда беш кунлик чақалоқнинг 30 йил аввалги ўлими судда тасдиқланди.

custom img

Қашқадарёдаги ихтисослаштирилган мактаблар битирувчиларининг кўпи олийгоҳ талабаси бўлди

Учта мактабда битирувчиларнинг 100 фоизи талаба бўлди, бир қатор мактабларда эса бу кўрсаткич 80–90 фоизни ташкил этди.

custom img

Учтепадаги ёнғинда ФВВ ходими 7 кишининг ҳаётини қутқариб, ўзи ҳалок бўлди

Ёнғин 15 август куни “Қуйи Дархон” МФЙ ҳудудидаги хонадонлардан бирида содир бўлган.

custom img

Навоийда суд раиси ЙТҲда ҳалок бўлди

ЙТҲга автомобиль тезлигининг юқори бўлгани сабаб бўлган. Ҳодиса содир бўлган йўлнинг ҳолати ҳам қониқарсиз экани айтилган.

custom img

Қорақалпоғистонда яна бир “қочоқ ота” ушланди

Қарздор заправка ҳудудида ходимларнинг қонуний талабларига бўйсунмасдан, ўзга шахсга тегишли бўлган автомашинада воқеа жойидан қочишга уринган.

custom img

Тошкентда фуқаро МИБ орқали қурувчига тўлаган пулини қайтариб олди

Натижада уйни ўз вақтида топширмаган қурувчидан 323 млн сўмдан ортиқ маблағ фуқаро фойдасига ундирилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"