Ўзбекистон

Қашқадарёда икки бор қўлга тушган эшак гўшти савдогари 4,5 йилга қамалди

Судланувчининг хонадонидан икки маротаба юзлаб килограмм истеъмолга яроқсиз гўшт ва эшак терилари аниқланган.

Қашқадарёда икки бор қўлга тушган эшак гўшти савдогари 4,5 йилга қамалди

 

Қашқадарё вилоятида ўз хонадонида эшак сўйиб, гўштини сотиш билан шуғулланган эркакка 4,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

 

Kun.uz маълумотларига кўра, 44 ёшли фуқаро И.Х. қисқа муддат ичида мазкур қилмиши учун икки маротаба судланган.

 

Дастлаб, 2025 йил 22 октябр куни ўтказилган тезкор тадбир давомида унинг яшаш хонадонидан 61 килограмм истеъмолга яроқсиз гўшт, 112 дона эшак териси ҳамда 15 дона эшак қовурғаси аниқланган. Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят ишлари бўйича Касби туман суди томонидан унга 2 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

 

Шунга қарамай, 2025 йил 28 декабрь куни ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда унинг хонадонидан 247 килограмм истеъмолга яроқсиз гўшт, эшак суяклари ва 99 дона эшак териси топилган. Ушбу иш бўйича Қарши туман суди 2026 йил 13 майдаги ҳукми билан яна озодликни чеклаш жазоси тайинлаган.

 

Мазкур ҳукм юзасидан Қашқадарё вилояти прокурори биринчи ўринбосари томонидан протест киритилиб, тайинланган жазо ҳаддан ташқари енгил экани таъкидланган.

 

Натижада Қашқадарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси дастлабки ҳукмни бекор қилиб, янги ҳукм чиқарди.

 

Суд қарорига кўра, И.Х. Жиноят кодексининг 186-моддаси 2-қисми «в» банди билан айбли деб топилиб, 4 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди. Аввалги ҳукм билан тайинланган жазо қисман қўшилиб, унга якуний 4 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

 

Маҳкум жазони қаттиқ тартибли колонияда ўташи белгиланди ва у суд залининг ўзида қамоққа олинган.

custom img

“Ушбу ташриф яна бир муҳим саҳифани очди”: Саида Мирзиёева Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида

Саида Мирзиёева Озарбайжон Президентининг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида фикр билдириб, икки давлат ўртасидаги биродарлик муносабатлари ва имзоланган Абадий дўстлик тўғрисидаги шартноманинг аҳамиятини қайд этди.

custom img

Ўзбекистонда Мустақиллик байрами арафасида 163 та янги объект фойдаланишга топширилди

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ҳудудларда янги объектларни ишга тушириш маросими бўлиб ўтди.

custom img

Тошкентдаги айрим ташкилотларда иш вақтини 8:00 дан бошлаш таклиф қилинмоқда

Таклифга кўра, иш кунининг умумий давомийлиги ўзгармайди. Ходимлар ишни бир соат эртароқ бошлайди ва шунга мос равишда бир соат эртароқ якунлайди.

custom img

Қозоғистонда ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг жасадлари Ватанга олиб келинди

Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси Миграция агентлиги билан ҳамкорликда зарур чораларни кўрди.

custom img

Ўзбекистонда талабалар учун “Долзарб қирқ кунлик” бошланди

Мазкур давр давомида талабаларни янги ўқув йилига муносиб кутиб олиш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни тезкор бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилади.

custom img

Андижонда умумий овқатланиш шохобчасида ёнғин содир бўлди

Ҳозирда ҳодиса сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази жаҳон медиасига буюк мероснинг янги таянч нуқтаси сифатида тақдим этилди

Қарийб 50 давлатдан 300 нафарга яқин медиа ва экспертлар иштирокидаги форумда Ислом цивилизацияси марказининг халқаро медиа салоҳияти ҳамда буюк меросни замонавий мультимедиа форматларида ёритиш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Ўзбекистонда ишсизлик ва қашшоқлик даражаси 4,5 фоизгача пасайди

Йилнинг биринчи ярмида 506 минг киши доимий иш билан таъминланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"