Ўзбекистон

Божхона тизимида очиқ мулоқот: тадбиркорлар мурожаатлари амалий ечим топмоқда

Жорий йилда 7,6 триллион сўмлик божхона тўловлари ҳисобланиб, тадбиркорларга 2,7 триллион сўмлик имтиёзлар тақдим этилди.

Божхона тизимида очиқ мулоқот: тадбиркорлар мурожаатлари амалий ечим топмоқда

 

Тошкент вилояти божхона бошқармаси томонидан ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари билан мунтазам очиқ мулоқотлар ўтказилиб, тадбиркорларни қийнаётган масалаларни жойида ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 

Божхона қўмитаси маълумотига кўра, учрашувларда божхона расмийлаштируви, экспорт-импорт жараёнлари, логистика, божхона имтиёзлари ҳамда юкларни чегара орқали тезкор ўтказиш билан боғлиқ таклиф ва мурожаатлар муҳокама қилиниб, уларни бартараф этиш бўйича амалий чоралар белгиланмоқда.

 

Жорий йил бошидан буён Тошкент вилояти божхона бошқармаси томонидан 7,6 триллион сўмлик божхона тўловлари ҳисобланган. Шундан 2,7 триллион сўм миқдоридаги божхона имтиёзлари тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қўлланилган. Натижада давлат буджетига 4,9 триллион сўм маблағ ўтказилиши таъминланган.

 

Тадбиркорларнинг мурожаатлари асосида чегара-божхона постларида юк ва йўловчилар ҳаракатини тезлаштириш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ҳамда ортиқча вақт сарфини камайтиришга қаратилган ишлар изчил давом эттирилмоқда.

 

Шу мақсадда реконструкция қилинган «Навоий» чегара-божхона пости замонавий инфратузилма билан жиҳозланди. Постнинг ўтказувчанлик қуввати оширилиб, бир суткада 15–20 минг нафаргача йўловчи ҳамда 600–1000 тагача енгил автомобилни қабул қилиш имконияти яратилди.

 

Шунингдек, «Яллама» чегара-божхона пости ҳудудида 20 гектар майдонда барпо этилган замонавий божхона терминалида божхона, банк, логистика, фитосанитария, ветеринария, санитария-эпидемиология ва бошқа давлат хизматлари "Ягона дарча" тамойили асосида кўрсатилмоқда. Терминал бир вақтнинг ўзида 500 та юк автомашинасини қабул қила олади.

 

Бундан ташқари, чегараларда "Электрон навбат" тизимини жорий этиш ва йўлбўйи сервис инфратузилмасини ривожлантириш орқали ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг вақт ва харажатларини қисқартириш чоралари кўрилмоқда.

 

Экспортни рағбатлантириш мақсадида ҳудудлардаги корхоналар билан ҳамкорлик ҳам кучайтирилган. Хусусан, жорий йил бошидан буён 80 дан ортиқ тадбиркорлик субъекти томонидан қиймати 360 миллион АҚШ доллари бўлган импорт хомашёси "божхона ҳудудида қайта ишлаш" режимига жойлаштирилди. Натижада қиймати 148 миллион АҚШ доллари бўлган тайёр маҳсулотлар экспорт қилинди.

 

Божхона бошқармаси тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ва амалий ҳамкорликни давом эттириш орқали қулай ишбилармонлик муҳитини янада ривожлантириш, экспорт салоҳиятини ошириш ва инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга қаратилган ишларни изчил давом эттиришини маълум қилди.

custom img

2025 йилда коррупцион жиноятлар энг кўп Андижонда аниқланган — сенатор

Ўтган йилда Ўзбекистонда коррупцияга оид жиноятлар бўйича 7 517 киши жавобгарликка тортилган.

custom img

Ўзбекистонда давлат ташкилотлари серверларига киберҳужум уюштирилгани аниқланди

UzCERT ҳужумлар оқибатида айрим тизимлардаги маълумотлар шифрланганини маълум қилиб, ташкилотларни зудлик билан киберхавфсизлик чораларини кучайтиришга чақирди.

custom img

Сирдарёда Captiva ва юк машинаси тўқнашиб, уч киши ҳалок бўлди

Юк машинаси қайрилиб олаётганда ўзи билан бир йўналишдаги Captiva билан тўқнашган.

custom img

Сурхондарёда фуқаронинг уйи нега бузиб ташланди?

Деновда фуқаронинг уйи огоҳлантиришсиз бузилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят МИБ ҳолатга ойдинлик киритди.

custom img

Хивада “Қовун сайли – 2026” халқаро фестивали бошланди

Ичан қалъа ва “Арда Хива” мажмуасида ўтаётган тадбирда Хоразмнинг қовунчилик анъаналари, миллий таомлар, ҳунармандчилик, фольклор, мусиқа ва гастрономик маҳсулотлар намойиш этилмоқда.

custom img

Андижон вилоятида тонгда зилзила бўлди

Зилзила эпицентри Марҳамат тумани бўлган. У ерда ер силкиниши 2–3 баллни ташкил этган.

custom img

Президент “Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” танлови ғолибларини табриклади

Танловнинг уч босқичида 124 мингдан зиёд ёш иштирок этиб, якунда 10 та касб йўналиши бўйича 120 нафар ғолиб ва совриндор аниқланди.

custom img

Ўзбекистонда риэлторлик фаолияти қонун билан тартибга солинди

Янги тартибга кўра, риэлторлар махсус ўқитиш ва малака имтиҳонидан ўтиб, сертификат олиши, ташкилотлар эса Ягона реестрга киритилиши керак бўлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"