Жаҳон

Хитойда “Бави” тўфони хавфи сабаб 600 мингдан ортиқ аҳоли эвакуация қилинди

Филиппинда тўфон натижасида 17 киши ҳалок бўлди.

Хитойда “Бави” тўфони хавфи сабаб 600 мингдан ортиқ аҳоли эвакуация қилинди

Япониянинг Сакишима оролларига зарба берган ва Тайваннинг шимолий қисмини четлаб ўтган "Бави" тўфони Хитой томон ҳаракатланмоқда. Табиий офат хавфи туфайли мамлакатнинг шарқий ҳудудларидан 600 мингдан ортиқ аҳоли эвакуация қилинди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

 

Хитой расмийлари маълумотига кўра, Чжесзян провинциясидан 500 мингдан ортиқ, қўшни Футсзян провинциясидан эса 100 мингга яқин киши хавфсиз ҳудудларга кўчирилди.

 

Синоптиклар прогнозига кўра, тайфун 13 июлга ўтар кечаси Чжесзян провинциясининг Венчжоу шаҳрига етиб бориши ва кучли ёмғир ҳамда шамол олиб келиши кутилмоқда. Метеорологларнинг таъкидлашича, "Бави" аввалги кучини анча йўқотган бўлса-да, таркибидаги катта миқдордаги намлик сабабли ҳамон жиддий хавф туғдирмоқда.

 

Хитой миллий метеорология хизмати тайфун бўйича иккинчи энг юқори — тўқ сариқ даражадаги огоҳлантиришни эълон қилди. Юзлаб авиарейслар бекор қилинди, темирйўл қатнови қисқартирилди, мактаблар ва паромлар фаолияти вақтинча тўхтатилди.

 

Футсзян провинциясининг Нинде шаҳрида 3,7 мингдан ортиқ аҳоли хавфли ҳудудлардан эвакуация қилинган, 17 мингдан зиёд қутқарувчи фавқулодда вазиятларга тайёр ҳолатга келтирилган.

 

Айни пайтда Хитой жанубидаги Хайнан ва Гуанси ҳудудлари ҳафта бошида кузатилган "Майсак" тропик бўрони оқибатларини бартараф этишда давом этмоқда. Наннин шаҳрида тўғон бузилиши оқибатида юзага келган тошқинларда камида 39 киши ҳалок бўлган.

 

"Бави" тайфуни қўшни давлатларда ҳам талафотлар келтириб чиқарди. Филиппинда кучли ёмғир ва кўчкилар оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлди. Тайванда 36 киши жароҳат олди, 14 минг 210 киши эвакуация қилинди. Япониянинг Окинава префектурасида эса 200 дан ортиқ авиарейс бекор қилиниб, аҳоли кучли шамол, баланд тўлқин ва сув сатҳининг кўтарилиши хавфи ҳақида огоҳлантирилди.

Зеленский Россиянинг энергетика объектларига зарбаларни 100 кунга тўхтатишга рози бўлди — WSJ

Зеленский Россиянинг энергетика объектларига зарбаларни 100 кунга тўхтатишга рози бўлди — WSJ

АҚШ сенаторлари Украина президентига Starlink қамровини Россия ҳудудига 300 километрга кенгайтириш эвазига Россиянинг энергетика объектларига зарбаларни тўхтатишни таклиф қилган.

Хитой Исроилдан Ғарбий Соҳилдаги ноқонуний қурилишларни тўхтатишни талаб қилди

Хитой Исроилдан Ғарбий Соҳилдаги ноқонуний қурилишларни тўхтатишни талаб қилди

Пекин Фаластин масаласини XXI асрнинг энг катта тарихий адолатсизлиги деб атаб, можарони икки давлат ечими асосида ҳал этиш ва Ғазога гуманитар ёрдам етказилишини таъминлашга чақирди.

Ҳар йили 3,5 миллиондан ортиқ ўлим: ЖССТ қўрғошин хавфидан огоҳлантирди

Ҳар йили 3,5 миллиондан ортиқ ўлим: ЖССТ қўрғошин хавфидан огоҳлантирди

Қўрғошин бўёқлар, косметика, зираворлар ва саноат ифлосланиши орқали инсон организмига тушиши мумкин.

Green Card лотереяси қайтадими? АҚШ судидан янги қарор

Green Card лотереяси қайтадими? АҚШ судидан янги қарор

Green Card лотереяси 2025 йил декабрида вақтинча тўхтатилган эди.

АҚШ мактабидаги отишма: уч нафар бола ва ўқитувчи ҳалок бўлди

АҚШ мактабидаги отишма: уч нафар бола ва ўқитувчи ҳалок бўлди

Отишмани 16 ёшли ўсмир содир этган.

Украинадаги можаро Зеленскийсиз ҳал қилиниши мумкин — Трамп

Украинадаги можаро Зеленскийсиз ҳал қилиниши мумкин — Трамп

АҚШ президенти Зеленский билан музокара олиб бориш Путинга қараганда қийинроқ эканини билдирди.

Бола хавфсизлиги биринчи ўринда: UNICEF Ўзбекистондаги қонунни қўллаб-қувватлади

Бола хавфсизлиги биринчи ўринда: UNICEF Ўзбекистондаги қонунни қўллаб-қувватлади

Зўравонликдан жабрланган болаларга мослаштирилган ва мувофиқлаштирилган ёрдам кўрсатиш йўлга қўйилади.

Ҳусийлар Ямандаги президент саройи мажмуасига ракета зарбалари берди: икки киши ҳалок бўлди

Ҳусийлар Ямандаги президент саройи мажмуасига ракета зарбалари берди: икки киши ҳалок бўлди

Ҳужум вақтида мажмуада бўлган ҳукумат аъзолари жабрланмаган.