Ўзбекистон

IPhO 2026: Ўзбекистон халқаро физика олимпиадасида тарихий натижа қайд этди

Колумбияда ўтказилган нуфузли олимпиадада ўқувчилар 2 та кумуш, 2 та бронза медални қўлга киритди.

IPhO 2026: Ўзбекистон халқаро физика олимпиадасида тарихий натижа қайд этди

 

Ўзбекистон терма жамоаси Колумбияда бўлиб ўтган 56-Халқаро физика олимпиадасида (IPhO–2026) тарихдаги энг юқори натижани қайд этди.

 

Жорий йилнинг 4–12 июль кунлари Колумбияда ўтказилган нуфузли халқаро олимпиадада мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган ўқувчилар 2 та кумуш, 2 та бронза медални қўлга киритди.

 

Мусобақада қуйидаги натижалар қайд этилди:

  • Асилбек Жуманазаров — «ТИҚХММИ» Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги аниқ фанларга ихтисослаштирилган мактаб;

  • Муҳаммад Абдумаликов — Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактаб;

  • Элбек Уроқов — «ТИҚХММИ» Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги аниқ фанларга ихтисослаштирилган мактаб;

  • Ҳасан Камолов — Қўқон шаҳридаги 1-сон ихтисослаштирилган мактаб;

  • Жавоҳир Акназаров — Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактаб (Honorable Mention).

 

Мазкур натижа Ўзбекистон терма жамоаси учун тарихий аҳамиятга эга бўлиб, мамлакатимиз вакиллари илк бор Халқаро физика олимпиадасида икки кумуш медални қўлга киритди. Бу эса жамоанинг IPhOдаги иштироки тарихидаги энг юқори натижа бўлди.

 

Халқаро физика олимпиадаси (IPhO) дунёнинг энг нуфузли фан мусобақаларидан бири бўлиб, унда иштирокчилар мураккаб назарий ва экспериментал масалаларни ечиш орқали ўз билим ва салоҳиятини намойиш этади.

custom img

2025 йилда коррупцион жиноятлар энг кўп Андижонда аниқланган — сенатор

Ўтган йилда Ўзбекистонда коррупцияга оид жиноятлар бўйича 7 517 киши жавобгарликка тортилган.

custom img

Ўзбекистонда давлат ташкилотлари серверларига киберҳужум уюштирилгани аниқланди

UzCERT ҳужумлар оқибатида айрим тизимлардаги маълумотлар шифрланганини маълум қилиб, ташкилотларни зудлик билан киберхавфсизлик чораларини кучайтиришга чақирди.

custom img

Сирдарёда Captiva ва юк машинаси тўқнашиб, уч киши ҳалок бўлди

Юк машинаси қайрилиб олаётганда ўзи билан бир йўналишдаги Captiva билан тўқнашган.

custom img

Сурхондарёда фуқаронинг уйи нега бузиб ташланди?

Деновда фуқаронинг уйи огоҳлантиришсиз бузилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят МИБ ҳолатга ойдинлик киритди.

custom img

Хивада “Қовун сайли – 2026” халқаро фестивали бошланди

Ичан қалъа ва “Арда Хива” мажмуасида ўтаётган тадбирда Хоразмнинг қовунчилик анъаналари, миллий таомлар, ҳунармандчилик, фольклор, мусиқа ва гастрономик маҳсулотлар намойиш этилмоқда.

custom img

Андижон вилоятида тонгда зилзила бўлди

Зилзила эпицентри Марҳамат тумани бўлган. У ерда ер силкиниши 2–3 баллни ташкил этган.

custom img

Президент “Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” танлови ғолибларини табриклади

Танловнинг уч босқичида 124 мингдан зиёд ёш иштирок этиб, якунда 10 та касб йўналиши бўйича 120 нафар ғолиб ва совриндор аниқланди.

custom img

Ўзбекистонда риэлторлик фаолияти қонун билан тартибга солинди

Янги тартибга кўра, риэлторлар махсус ўқитиш ва малака имтиҳонидан ўтиб, сертификат олиши, ташкилотлар эса Ягона реестрга киритилиши керак бўлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"