Жаҳон

Пентагон НУЖлар ҳақида янги ҳужжатларни эълон қилди

АҚШ Уруш вазирлигининг таъкидлашича, эълон қилинган ҳужжатлар ўзга сайёраликлар мавжудлигини тасдиқламайди.

Пентагон НУЖлар ҳақида янги ҳужжатларни эълон қилди


 
АҚШ Мудофаа вазирлиги номаълум учувчи жисмлар ҳақидаги махфийлаштирилган ҳужжатларнинг тўртинчи тўпламини жамоатчиликка тақдим этди. Навбатдаги релиз таркибига 40 та янги материал, жумладан 19 та видео, 14 та ҳужжат, 4 та аудиоёзув ва 3 та сурат киритилган. Бу ҳақда CBS News хабар берди.


 
Ҳужжатлар АҚШ ҳукумати томонидан май ойида ишга туширилган PURSUE дастури доирасида эълон қилинмоқда. Дастур Доналд Трампнинг давлат идораларига НУЖлар билан боғлиқ материалларни босқичма-босқич махфийликдан чиқариш ҳақидаги топшириғидан сўнг йўлга қўйилган.


 
Янги тўпламдаги энг эътиборли материаллардан бири 1949 йилда АҚШ Атом энергияси комиссияси томонидан Лос-Аламос ядровий маркази устида кузатилган сирли "яшил олов шарлар" ҳақидаги ҳисоботи бўлди. Ўша пайтда мутахассислар ҳодисага аниқ изоҳ топа олмаган ва у совет жосуслик фаолияти ёки номаълум табиий ҳодиса бўлиши мумкинлигини тахмин қилган.


 
Шунингдек, 1996 йилда Space Shuttle Columbia экипажи томонидан олинган суратлар ҳам эълон қилинди. Уларда Ер орбитасида пайдо бўлган номаълум ёруғ жисмлар акс этган. Пентагон ушбу объектларнинг келиб чиқиши ҳақида якуний хулоса бермаган.


 
Материаллар орасида АҚШ ҳарбий учувчисининг ҳисоботи ҳам бор. 28 йиллик тажрибага эга учувчи хизмат парвози вақтида кузатган объект ҳақида "Бу мен илгари кўрган нарсаларга ўхшамас эди" деган.


 
Ҳисоботга кўра, объект ғайриоддий тезликда ҳаракатланган, кескин йўналиш ўзгартирган ва мавжуд авиация технологияларига хос бўлмаган парвоз хусусиятларини намоён этган. Бироқ текширув якунида ҳодисага аниқ изоҳ берилмаган.


 
Яна бир видеода АҚШ Ҳинд-Тинч океани қўмондонлиги томонидан Сариқ денгиз узра кузатилган олти қиррали юлдуз шаклидаги номаълум объект тасвирланган. Ҳарбийлар уни бир муддат кузатган бўлсада, унинг табиати ва келиб чиқишини аниқлай олмаган.


 
Пентагон таъкидлашича, эълон қилинган ҳужжатлар ўзга сайёраликлар мавжудлигини тасдиқламайди. Аксарият ҳолатлар бўйича маълумотлар етарли бўлмагани ёки тасвир сифати пастлиги сабаб объектларнинг асл ҳолатини аниқлашнинг имкони бўлмаган. Шу билан бирга, идора бундай ҳодисаларни миллий хавфсизлик нуқтайи назаридан ўрганишда давом этишини билдирган.


 
CBS News'нинг қайд этишича, Пентагон май ойидан буён НУЖлар ҳақидаги материалларни босқичма-босқич эълон қилиб келмоқда. Дастлабки учта релиз ҳам жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотган, бироқ уларда ҳам ўзга сайёраликлар ёки номаълум технологиялар мавжудлигини исботловчи далиллар топилмаган эди. Расмийларга кўра, келгусида ҳам янги ҳужжатлар ва видеолар эълон қилиниши режалаштирилган.
 

custom img

Эрон БМТ Хавфсизлик кенгашидан АҚШнинг бир томонлама чораларини қоралашни сўради

Теҳрон Вашингтоннинг иқтисодий ва ҳарбий босимини халқаро ҳуқуққа зид деб баҳолаб, бу чоралар халқаро миқёсда хавфли претседент яратиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

custom img

Покистонда туғруқхонадаги ёнғинда 14 чақалоқ ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга бўлим ичидаги кондиционер компрессорининг портлаши сабаб бўлган.

custom img

АҚШ иммиграцион виза аризаларини кўриб чиқишни тўхтатди

Давлат департаменти бу чорани глобал ўқув тадбири билан изоҳлади.

custom img

Покистон Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокараларда сезиларли силжиш бўлганини билдирди

Теҳронда ўтказилган музокараларда можаронинг кучайишига йўл қўймаслик, Ҳормуз бўғозини қайта очиш ва урушни якунлаш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Испания Сеутадаги миграция инқирози сабаб Европа Иттифоқидан фавқулодда маблағ сўради

Июль охирида Марокашдан 70 мингдан ортиқ мигрант Сеутага киришга уринган, қурбонлар қайд этилган.

custom img

Қозоғистондаги йирик нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин чиқди

Ёнғинни ўчиришга 65 га яқин ходим ва 19 та техника жалб қилинган.

custom img

Қозоғистонда электр скутерларни пиёдалар йўлакларида ҳайдаш тақиқланди

Чекловлар йўл-транспорт ҳодисалари сонининг ортиб бораётгани сабаб жорий этилган.

custom img

АҚШ Эрон билан алоқадор 60 дан ортиқ ташкилот, шахс ва кемага санкция жорий қилди

Вашингтоннинг мақсади Эронни халқаро миқёсда янада яккалаш ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг молиялаштириш манбаларини чеклашдан иборат.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"