Ўзбекистон

Тошкентда Tracker 6 ёшли болани босиб кетди

Бола олган оғир тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган.

Тошкентда Tracker 6 ёшли болани босиб кетди

 

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида Tracker русумли автомобиль иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 6 ёшли бола ҳалок бўлди.

 

«Миллар»нинг маълум қилишича, ҳодиса жорий йилнинг 1 июль куни Чўлдарахт кўчасида юз берган. Ҳаракатланиб кетаётган Tracker русумли автомобиль йўлга тўсатдан югуриб чиққан 6 ёшли болани босиб кетган.

 

Кузатув камералари тасвирларига кўра, бола йўл четида тўхтаб турган Cobalt автомобили ортидан югуриб чиққан ва Tracker уни олд ҳамда орқа ғилдираклари билан босиб ўтган. Оқибатда бола олган оғир тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган.

 

Маҳаллий аҳоли мазкур ҳудудда болалар майдончаси йўқлиги сабабли болалар кўчада ўйнашга мажбур бўлаётганини билдирган. Айрим гувоҳларнинг таъкидлашича, автомобилни бошқарган ҳайдовчи аёл ҳодиса содир бўлган пайтда тормоз бермаган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, одам ўлимига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Ҳозирда ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

custom img

2025 йилда коррупцион жиноятлар энг кўп Андижонда аниқланган — сенатор

Ўтган йилда Ўзбекистонда коррупцияга оид жиноятлар бўйича 7 517 киши жавобгарликка тортилган.

custom img

Ўзбекистонда давлат ташкилотлари серверларига киберҳужум уюштирилгани аниқланди

UzCERT ҳужумлар оқибатида айрим тизимлардаги маълумотлар шифрланганини маълум қилиб, ташкилотларни зудлик билан киберхавфсизлик чораларини кучайтиришга чақирди.

custom img

Сирдарёда Captiva ва юк машинаси тўқнашиб, уч киши ҳалок бўлди

Юк машинаси қайрилиб олаётганда ўзи билан бир йўналишдаги Captiva билан тўқнашган.

custom img

Сурхондарёда фуқаронинг уйи нега бузиб ташланди?

Деновда фуқаронинг уйи огоҳлантиришсиз бузилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят МИБ ҳолатга ойдинлик киритди.

custom img

Хивада “Қовун сайли – 2026” халқаро фестивали бошланди

Ичан қалъа ва “Арда Хива” мажмуасида ўтаётган тадбирда Хоразмнинг қовунчилик анъаналари, миллий таомлар, ҳунармандчилик, фольклор, мусиқа ва гастрономик маҳсулотлар намойиш этилмоқда.

custom img

Андижон вилоятида тонгда зилзила бўлди

Зилзила эпицентри Марҳамат тумани бўлган. У ерда ер силкиниши 2–3 баллни ташкил этган.

custom img

Президент “Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” танлови ғолибларини табриклади

Танловнинг уч босқичида 124 мингдан зиёд ёш иштирок этиб, якунда 10 та касб йўналиши бўйича 120 нафар ғолиб ва совриндор аниқланди.

custom img

Ўзбекистонда риэлторлик фаолияти қонун билан тартибга солинди

Янги тартибга кўра, риэлторлар махсус ўқитиш ва малака имтиҳонидан ўтиб, сертификат олиши, ташкилотлар эса Ягона реестрга киритилиши керак бўлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"