Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Қозоғистон трансчегаравий сувларни биргаликда бошқаради

Қозоғистон Ўзбекистон билан трансчегаравий сув объектларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битимни ратификация қилди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон трансчегаравий сувларни биргаликда бошқаради

 

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари ўртасида трансчегаравий сув объектларини биргаликда бошқариш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақидаги қонунни имзолади.

 

Мазкур битим 2025 йил 15 ноябрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган бўлиб, у трансчегаравий сув ресурсларидан адолатли ва оқилона фойдаланиш, уларни биргаликда бошқариш ҳамда давлатлараро аҳамиятга эга сув хўжалиги объектларининг ишончли ва хавфсиз ишлашини таъминлашга қаратилган.

 

Битимга мувофиқ, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида трансчегаравий сув объектларини бошқариш бўйича ҳукуматлараро комиссия ташкил этилади. Мазкур комиссия умумий сув ресурсларидан фойдаланиш, давлатлараро гидротехника иншоотларини эксплуатация қилиш ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ масалаларни мувофиқлаштириб боради.

 

Шунингдек, томонлар сув хўжалиги соҳасида ахборот алмашиш, сув ресурсларини бошқариш бўйича ҳамкорликни кучайтириш ва ўзаро манфаатли лойиҳаларни ривожлантиришга келишиб олган.

 

Мутахассислар фикрича, битим трансчегаравий сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, сув танқислиги билан боғлиқ хавфларни камайтириш, эҳтимолий келишмовчиликларнинг олдини олиш ҳамда минтақавий сув ҳамкорлигини мустаҳкамлаш учун муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

 

Маълумот учун, Ўзбекистон ва Қозоғистон Сирдарё ҳавзасидаги трансчегаравий сув ресурсларидан биргаликда фойдаланади. Ушбу сувлар ҳар икки мамлакатда қишлоқ хўжалигини суғориш, аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш, электр энергияси ишлаб чиқариш ва экологик барқарорликни сақлашда муҳим аҳамият касб этади.

 

Эслатиб ўтамиз, мазкур битим Ўзбекистон томонидан 2026 йил 6 мартдаги Президентнинг ПҚ-88-сон қарори билан тасдиқланган эди.

custom img

Саида Мирзиёева Пекиндаги Хитой Коммунистик партияси тарихи музейига ташриф буюрди

Саида Мирзиёева Хитойнинг бир асрлик тараққиёт йўлини акс эттирувчи мажмуа ҳақидаги таассуротларини билдирди.

custom img

Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан 558 нафар ватандош давлат мукофотлари билан тақдирланди

Маросимда Шавкат Мирзиёев мукофотларни ўз эгаларига тантанали равишда топширди.

custom img

Саида Мирзиёева Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан ҳам учрашди

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

“Электр узилди” деган гап одамларнинг эсидан чиқиб кетди — Шавкат Абдураззоқов

Наманган вилояти ҳокими вилоятда электр таъминоти яхшилангани ва йирик энергетика лойиҳалари амалга оширилаётганини таъкидлади.

custom img

Ҳомиладорлик ва касаллик нафақалари “Baraka” ижтимоий картасига ўтказилади

Нафақа олиш учун банкка бориш, алоҳида ҳисоб очиш ёки қўшимча ариза топшириш талаб этилмайди.

custom img

“Бу сизларга янги куч-ғайрат ва илҳом беради” — Шавкат Мирзиёев

Президент давлат мукофотларини тантанали равишда топшириб, уларга келгуси фаолиятида янги куч ва илҳом тилади.

custom img

COP17: Ўзбекистонда ерларни тиклаш учун янги инвестиция ташаббуслари илгари сурилди

Тадбирда Қорақалпоғистон тажрибаси, ерларни тиклаш лойиҳаларини молиялаштириш ва янги илмий-амалий марказлар ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чўлларни ўзлаштирган деҳқондан уста-наққошгача — фидойи юртдошлар мукофотланди

Сурхондарёлик меҳнат фахрийси Абдусаттор Қурбоновнинг деҳқончиликни ривожлантириш ва чўлларни ўзлаштиришдаги меҳнати алоҳида эътироф этилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"