Ўзбекистон

Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний юборишни ваъда қилган “уддабуронлар” ушланди

50 минг ва 55 минг доллар эвазига хорижга жўнатишни ваъда қилганларнинг фаолиятига чек қўйилди.

Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний юборишни ваъда қилган “уддабуронлар” ушланди

 

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида фуқароларни Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний юборишни ваъда қилган шахсларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

 

Биринчи ҳолатда, Тошкент шаҳрида яшовчи 1994 ва 1999 йилларда туғилган икки нафар фуқаро ўзаро тил бириктириб, фуқароларни танишлари орқали «Г-1» визаси олиб бериш йўли билан Жанубий Кореяга ишга юбориш, кейинчалик эса ушбу давлатда доимий яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

 

Улар ушбу хизмат эвазига 55 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 25 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ДХХ Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

 

Иккинчи ҳолатда эса Наманган вилояти Косонсой туманида яшовчи, 2001 йилда туғилган, аввал Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан судланган фуқаро бошқа бир шахсни ноқонуний йўллар билан АҚШга юборишни ваъда қилган.

 

У фуқарони “Ўзбекистон – Туркия – Испания – Мексика – АҚШ” йўналиши орқали юборишни таклиф қилиб, бунинг эвазига 50 минг АҚШ доллари талаб қилган.

 

ДХХ ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида гумонланувчи келишилган маблағнинг бир қисми — 20 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ушланди.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан гумонланувчиларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.