Ўзбекистон

Қорақалпоғистонда иссиқ сабаб боғчалар вақтинча ёпилади

Чекловлар 13 июлдан бошланиб, ҳудудларга қараб 15–18 июлгача амал қилади.

Қорақалпоғистонда иссиқ сабаб боғчалар вақтинча ёпилади

Қорақалпоғистон Республикасининг айрим ҳудудларида ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши муносабати билан давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълум қилди.

 

Қайд этилишича, шаҳар ва туман ҳокимларининг қарорларига асосан:

 

  • Нукус шаҳридаги боғчалар 13–18 июль кунлари;
  • Амударё туманида 13–15 июль;
  • Беруний туманида 13–17 июль;
  • Хўжайли туманида 13–18 июль;
  • Тахиатош, Шуманай, Мўйноқ, Қонликўл ва Тўрткўл туманларида эса 13–17 июль кунлари фаолиятини вақтинча тўхтатади.

 

Вазирликка кўра, мазкур қарор болаларнинг соғлиғини жазирама иссиқнинг салбий таъсиридан ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинган. Фаолиятни вақтинча тўхтатиш Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимларининг тегишли хулосалари ҳамда тавсияларига мувофиқ амалга оширилади.

 

Шунингдек, ота-оналарга фарзандлари саломатлигига алоҳида эътибор қаратиш, куннинг энг иссиқ вақтларида уларнинг очиқ ҳавода узоқ вақт бўлишига йўл қўймаслик ва зарур эҳтиёт чораларига риоя қилиш тавсия этилди.

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

Бу делегация тарихидаги энг яхши натижа бўлди.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.