Ўзбекистон

Президент Шавкат Мирзиёев Қатар Амирига таъзия йўллади

Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг отаси, мамлакатнинг собиқ Амири Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Соний 74 ёшида вафот этди.

Президент Шавкат Мирзиёев Қатар Амирига таъзия йўллади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийга унинг отаси, Қатар Давлатининг собиқ Амири Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Соний вафот этгани муносабати билан таъзия йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.

 

 Ҳамдардлик мактубида Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Соний узоқ йиллар Қатар Давлатининг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти, улкан бунёдкорлик ишларини амалга ошириш, аҳоли турмуш даражаси ва фаровонлигини юксалтириш, мамлакатни ҳар томонлама ривожлантиришга беқиёс ҳисса қўшгани, ўз Ватанининг чинакам фидойи ва олийжаноб фарзанди бўлгани таъкидланади. 

 

“Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги дўстона алоқалар ва ҳамкорликни янги босқичга кўтаришга муносиб улуш қўшган Шайх Ҳамад Ол Соний Аъло Ҳазратларининг ёрқин хотираси ва ўчмас номи қалбларимизда абадий сақланиб қолади”, — дейилади мактубда. 

 

Давлат раҳбари Қатар Амирига, унинг оила аъзолари ва барча яқинларига, бутун Қатар халқига чуқур ҳамдардлик изҳор этди.

Иссиқхоналарга янги талаблар: қаттиқ ёқилғи чекланади

Иссиқхоналарга янги талаблар: қаттиқ ёқилғи чекланади

Талабларга мослашиш учун иссиқхоналарга муддат берилган, экологик модернизация харажатларининг бир қисми эса давлат томонидан қопланади.

Тўй ва оилавий маросимларни ортиқча дабдабасиз ўтказиш тарғиб қилинмоқда

Тўй ва оилавий маросимларни ортиқча дабдабасиз ўтказиш тарғиб қилинмоқда

Ёшлар ўртасида профилактика ишларини кучайтириш, бандлигини таъминлаш ҳамда спорт ва касб-ҳунарга кенг жалб қилиш масаласи муҳокама қилинди.

Ички ишлар вазирлигининг 35 йиллиги: бир гуруҳ ходимлар мукофотланади

Ички ишлар вазирлигининг 35 йиллиги: бир гуруҳ ходимлар мукофотланади

Президент фармонига кўра, ходимлар жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги хизматлари учун тақдирланади.

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин: бунга нима сабаб бўлади?

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин: бунга нима сабаб бўлади?

Ҳаво сифати халқаро индекс бўйича “ноқулай” даражага етиши мумкин.

Зироат Мирзиёева болалар келажагига бағишланган кўргазмага борди

Зироат Мирзиёева болалар келажагига бағишланган кўргазмага борди

Кўргазмада болаларнинг хавфсизлиги, таълим олиши, ижтимоий ҳимояси ва келажагини танлаш имконияти каби масалалар ёритилди.

Лифтга ҳар ой техник хизмат кўрсатилиши шарт: янги тартиб белгиланди

Лифтга ҳар ой техник хизмат кўрсатилиши шарт: янги тартиб белгиланди

2027 йил 1 январдан лифтлардан фойдаланиш ва уларга техник хизмат кўрсатишнинг янги тартиби кучга киради.

Боткин қабристонида девор қулаб, қабр тошларига зарар етди: қурилиш тўхтатилди

Боткин қабристонида девор қулаб, қабр тошларига зарар етди: қурилиш тўхтатилди

Буюртмачи ва пудрат ташкилотига шикастланган қабр тошларини тиклаш мажбурияти юклатилди.

Ўқитувчи ўқувчини калтаклади: Оҳангарондаги мактабда ҳолат ўрганилмоқда

Ўқитувчи ўқувчини калтаклади: Оҳангарондаги мактабда ҳолат ўрганилмоқда

Шунингдек, унга аввал ҳам қўпол муносабатда бўлингани ҳақидаги маълумотлар текширилмоқда.