Ўзбекистон

Ўзбекистонда Жаҳон Ислом цивилизацияси альянси тузилади

Янги тузилма Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази негизида ташкил этилиб, халқаро илмий ва таълим муассасаларини бир платформада бирлаштириши кўзда тутилган.

Ўзбекистонда Жаҳон Ислом цивилизацияси альянси тузилади

Тошкент шаҳрида ўтказилган I Халқаро ислом цивилизацияси форуми якунида 10 та муҳим ташаббусни ўз ичига олган Декларация бир овоздан қабул қилинди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати хабар берди.

 

Ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази негизида Жаҳон Ислом цивилизацияси альянсини ташкил этиш ташаббуси ҳам қўллаб-қувватланди.

 

Маълум қилинишича, форумда 40 дан ортиқ давлатдан 300 га яқин хорижий иштирокчи қатнашган. Улар Декларацияда назарда тутилган мазкур ташаббусни бир овоздан маъқуллаган.

 

Қайд этилишича, Жаҳон Ислом цивилизацияси альянси таркибига халқаро ташкилотлар, илмий ва таълим муассасалари, фанлар академиялари, музейлар, кутубхоналар, архивлар, ислом қўлёзмалари марказлари, тадқиқот институтлари ҳамда бошқа ихтисослашган ташкилотлар бирлаштирилади.

 

Альянснинг асосий мақсади узоқ муддатли халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, қўшма илмий, таълимий, маданий, музей ва рақамли лойиҳаларни амалга ошириш, билим ва илғор тажриба алмашинувини рағбатлантириш, шунингдек, ислом цивилизациясининг жаҳон маданий ва интеллектуал меросидаги  асраш, илмий ўрганиш ва кенг тарғиб этишга қаратилган саъй-ҳаракатларни бирлаштиришдан иборат.

 

Ислом цивилизацияси меросини ўрганиш, асраш ва оммалаштириш, илм-фан, таълим, маданиятлараро мулоқот ва гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришга қўшилган улкан ҳиссани муносиб тақдирлаш мақсадида халқаро мукофот таъсис этилади.

 

Маълумот учун, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган “Тинчлик, бағрикенглик ва маърифат йўли” мавзусидаги I Халқаро ислом цивилизацияси форуми 7 июль куни ўз ишини бошлаган. Форум Тошкент, Самарқанд ва Термиз шаҳарларида ўтказилиб, унинг дастуридан 11 та ялпи мажлис ва 4 та халқаро конференция ўрин олган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.