Ўзбекистон

Экология қўмитаси аномал иссиқ кунлари муносабати билан огоҳлантириш билан чиқди

Жазирама инсонлар билан бирга яшил ҳудудлар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдириши мумкин.

Экология қўмитаси аномал иссиқ кунлари муносабати билан огоҳлантириш билан чиқди

 

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси 13–17 июль кунлари республика ҳудудида кузатилиши кутилаётган аномал иссиқ муносабати билан фуқаролар ва масъул ташкилотларни эҳтиёт чораларига қатъий амал қилишга чақирди.

 

Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси маълумотига кўра, ушбу кунларда жанубдан кириб келадиган ўта иссиқ ҳаво оқимлари сабаб айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 44–46 даражагача кўтарилиши прогноз қилинмоқда.

 

Қайд этилишича, жазирама нафақат инсонлар саломатлиги, балки дарахтлар, буталар, яшил ҳудудлар ва ҳайвонот дунёсига ҳам жиддий хавф туғдиради. Юқори ҳарорат ва сув танқислиги дарахтларнинг қуриши, яшил майдонларнинг зарарланиши ҳамда экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

 

Шу муносабат билан фуқароларга куннинг энг иссиқ вақти — соат 11:00 дан 17:00 гача имкон қадар очиқ ҳавода бўлмаслик, кўпроқ суюқлик истеъмол қилиш, болалар ва кексаларга алоҳида эътибор қаратиш тавсия этилган.

 

Бундан ташқари, хонадон ва маҳаллалардаги дарахт ҳамда буталарни эрта тонг ёки кечки пайт мунтазам суғориш, тупроқ намлигини сақлаш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиш ҳамда яшил ҳудудларга зарар етказиши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилиш сўралган.

 

Маҳаллий ҳокимликлар, коммунал хизматлар ва бошқа масъул ташкилотларга эса яшил ҳудудларни доимий мониторинг қилиш, дарахтларни агротехник талаблар асосида суғориш, суғориш инфратузилмасининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, сувни тежовчи технологияларни кенг жорий этиш ҳамда табиий ҳудудларда ёнғинларнинг олдини олиш чораларини кучайтириш тавсия этилган.

 

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳар бир сақлаб қолинган дарахт иссиқлик таъсирини камайтириш, ҳаво сифатини яхшилаш ва экологик мувозанатни таъминлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб, аҳолини табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга чақирган.

Юнусобод туманида газ вақтинча ўчирилади: таъмирлаш ишлари ўтказилади

Юнусобод туманида газ вақтинча ўчирилади: таъмирлаш ишлари ўтказилади

09:00 дан 18:00 гача табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Шар сабаб электр узилди: тўртта туман электрсиз қолди

Шар сабаб электр узилди: тўртта туман электрсиз қолди

Барча истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш 33 дақиқада тўлиқ тикланди.

Сержио Гор “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Сержио Гор “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Фармонда унинг инвестицияларни жалб қилиш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни илгари суришдаги хизматлари эътироф этилган.

Марко Рубио “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди

Марко Рубио “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди

АҚШ Давлат котиби ушбу орден билан Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлигини ривожлантиришдаги хизматлари учун тақдирланди.

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди

Ўзбекистон Президенти ва АҚШ Давлат котиби стратегик шерикликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди.

Россияга кетаётган ўзбекистонликлар камайди: меҳнат мигрантлари сони 13,2 фоизга тушди

Россияга кетаётган ўзбекистонликлар камайди: меҳнат мигрантлари сони 13,2 фоизга тушди

Шу билан бирга, Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 8,8 фоизга ошди.

60 км/соат ўрнига 201 км/соат: Бухорода Маlibu-2 ҳайдовчиси ушланди

60 км/соат ўрнига 201 км/соат: Бухорода Маlibu-2 ҳайдовчиси ушланди

Ҳайдовчи давлат рақамларини ўзбошимчалик билан ечиб, автомобиль салонига қўйган ва шаҳар ичида юқори тезликда ҳаракатланган.

С5+1 доирасидаги муҳим янгилик: Ўзбекистонда Google Pay ишга тушди

С5+1 доирасидаги муҳим янгилик: Ўзбекистонда Google Pay ишга тушди

Янгилик С5+1 форматидаги тадбирлар доирасида эълон қилинди.