Жаҳон

Хитойга қарамликни камайтириш Ғарбга 23,6 триллион долларга тушиши мумкин

Арзон Хитой товарларини маҳаллий товарлар билан алмаштириш инфляцияни тезлаштириши мумкин.

Хитойга қарамликни камайтириш Ғарбга 23,6 триллион долларга тушиши мумкин

АҚШ ва Европанинг муҳим технологик ҳамда ишлаб чиқариш тармоқларида Хитойга қарамликни камайтириши келгуси 25 йил ичида 23,6 триллион доллар миқдорида қўшимча инвестицияларни талаб қилади. Бу ҳақда Financial Times нашрига таяниб, Point.md хабар берди.

 

Ҳисоб-китобларга кўра, 2050 йилгача АҚШга 13,7 триллион доллар, евро ҳудудига 9,1 триллион доллар, Буюк Британияга эса 800 миллиард доллар инвестиция зарур бўлади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи учун бу деярли йиллик бюджетни икки баравар ошириш билан тенг.

 

Ҳисобот муаллифлари Хитой маҳсулотларидан тўлиқ воз кечиш амалда имконсизлигини қайд этган. Бунга Хитойнинг литий ва кобальтнинг 60 фоиздан ортиғи, шунингдек, графит ҳамда нодир ер металларининг қарийб 80 фоизи етказиб берилишини назорат қилаётгани сабаб сифатида кўрсатилган.

 

Шунингдек, Хитой маҳсулотлари кўплаб маҳаллий муқобилларга нисбатан сезиларли даражада арзон экани, уларни алмаштириш эса инфляцияни тезлаштириши мумкинлиги таъкидланган. Ҳисоботга кўра, Европада айрим стратегик тармоқларда нархлар 1–2,5 фоизга ошиши эҳтимоли бор.

 

Экспертлар энг мақбул ечим сифатида “қисман ажралиш” стратегиясини таклиф қилмоқда. Унга кўра, энг заиф таъминот занжирларини мустаҳкамлаш учун танлаб инвестиция киритиш орқали давлат ва бизнес зиммасига тушадиган молиявий юкни камайтириш мумкин.

Зеленский Россиянинг энергетика объектларига зарбаларни 100 кунга тўхтатишга рози бўлди — WSJ

Зеленский Россиянинг энергетика объектларига зарбаларни 100 кунга тўхтатишга рози бўлди — WSJ

АҚШ сенаторлари Украина президентига Starlink қамровини Россия ҳудудига 300 километрга кенгайтириш эвазига Россиянинг энергетика объектларига зарбаларни тўхтатишни таклиф қилган.

Хитой Исроилдан Ғарбий Соҳилдаги ноқонуний қурилишларни тўхтатишни талаб қилди

Хитой Исроилдан Ғарбий Соҳилдаги ноқонуний қурилишларни тўхтатишни талаб қилди

Пекин Фаластин масаласини XXI асрнинг энг катта тарихий адолатсизлиги деб атаб, можарони икки давлат ечими асосида ҳал этиш ва Ғазога гуманитар ёрдам етказилишини таъминлашга чақирди.

Ҳар йили 3,5 миллиондан ортиқ ўлим: ЖССТ қўрғошин хавфидан огоҳлантирди

Ҳар йили 3,5 миллиондан ортиқ ўлим: ЖССТ қўрғошин хавфидан огоҳлантирди

Қўрғошин бўёқлар, косметика, зираворлар ва саноат ифлосланиши орқали инсон организмига тушиши мумкин.

Green Card лотереяси қайтадими? АҚШ судидан янги қарор

Green Card лотереяси қайтадими? АҚШ судидан янги қарор

Green Card лотереяси 2025 йил декабрида вақтинча тўхтатилган эди.

АҚШ мактабидаги отишма: уч нафар бола ва ўқитувчи ҳалок бўлди

АҚШ мактабидаги отишма: уч нафар бола ва ўқитувчи ҳалок бўлди

Отишмани 16 ёшли ўсмир содир этган.

Украинадаги можаро Зеленскийсиз ҳал қилиниши мумкин — Трамп

Украинадаги можаро Зеленскийсиз ҳал қилиниши мумкин — Трамп

АҚШ президенти Зеленский билан музокара олиб бориш Путинга қараганда қийинроқ эканини билдирди.

Бола хавфсизлиги биринчи ўринда: UNICEF Ўзбекистондаги қонунни қўллаб-қувватлади

Бола хавфсизлиги биринчи ўринда: UNICEF Ўзбекистондаги қонунни қўллаб-қувватлади

Зўравонликдан жабрланган болаларга мослаштирилган ва мувофиқлаштирилган ёрдам кўрсатиш йўлга қўйилади.

Ҳусийлар Ямандаги президент саройи мажмуасига ракета зарбалари берди: икки киши ҳалок бўлди

Ҳусийлар Ямандаги президент саройи мажмуасига ракета зарбалари берди: икки киши ҳалок бўлди

Ҳужум вақтида мажмуада бўлган ҳукумат аъзолари жабрланмаган.