Жаҳон

Парижда Украина ҳаво мудофаасини кучайтириш масаласи муҳокама қилинади

"Coalition of the Willing" саммитида Украинага ҳарбий ёрдамни кучайтириш ва Россияга қарши янги санкциялар масаласи кўриб чиқилади.

Парижда Украина ҳаво мудофаасини кучайтириш масаласи муҳокама қилинади

 

Франция пойтахти Парижда 13 июль куни бўлиб ўтадиган "Coalition of the Willing" саммитида Украинага қўшимча ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб бериш масаласи асосий мавзулардан бири бўлади.

 

Саммитда Украина президенти Владимир Зеленский билан бир қаторда камида 25 давлат раҳбарлари ва ҳукумат вакилларининг иштирок этиши кутилмоқда. НАТОнинг сўнгги саммитидан кейинги илк йирик сиёсий учрашувда Украинага ҳарбий ёрдамни жадаллаштириш ҳамда Россияга нисбатан иқтисодий босимни кучайтириш масалалари муҳокама қилинади.

 

Reuters дипломатик манбаларга таяниб хабар беришича, музокараларда асосий эътибор АҚШ ишлаб чиқарган Патриот зенит-ракета мажмуалари учун қўшимча ракеталарни топиш ва уларни Украинага тезкор етказиб беришга қаратилади.

 

Шунингдек, Франция ва Италия ҳамкорлигида ишлаб чиқарилган SAMP/T ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари имкониятларини кенгайтириш, Европада янги ракетага қарши мудофаа тизимларини яратиш ҳамда ушбу лойиҳаларга Украина мудофаа саноатини жалб этиш масалалари ҳам кун тартибидан ўрин олади.

 

Сўнгги ҳафталарда Россия томонидан Киев ва бошқа шаҳарларга баллистик ракеталар билан уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани фонида Украина мавжуд Патриот тизимлари учун ракеталар танқислигига дуч келганини билдирган. Шу сабаб президент Владимир Зеленский Ғарб давлатларини ҳаво мудофаасини мустаҳкамлаш бўйича қарорларни тезлаштиришга чақириб келмоқда.

 

Саммит давомида фақат ҳарбий ёрдам эмас, балки Россияга қарши иқтисодий босимни кучайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинади. Жумладан, Россиянинг нефть экспортида фойдаланаётган "соя флоти"га нисбатан янги чекловлар ҳамда Европа Иттифоқининг тайёрланаётган 21-санкциялар пакети бўйича умумий ёндашувни ишлаб чиқиш режалаштирилган.

 

Бундан ташқари, Франция ҳукумати Украина билан мудофаа саноати соҳасида янги икки томонлама ҳамкорлик битимларини эълон қилиши, қўшма ҳарбий машғулотлар ва халқаро хавфсизлик коалицияси фаолиятини кенгайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилиши кутилмоқда.

Туғруқхонадаги сирли ҳодиса: янги туғилган чақалоқ йўқолди

Туғруқхонадаги сирли ҳодиса: янги туғилган чақалоқ йўқолди

15 нафардан ортиқ киши сўроқ қилинмоқда, бироқ боланинг қаердалиги ҳозирча номаълум.

Россияга қарши янги чекловлар: ЙИ 23-санкциялар пакетини тайёрламоқда

Россияга қарши янги чекловлар: ЙИ 23-санкциялар пакетини тайёрламоқда

Германия ва Польша янги чекловлар ташаббусини илгари сурмоқда.

Трамп ишонади: Хитой ва Россия Эронга ёрдам бермаяпти

Трамп ишонади: Хитой ва Россия Эронга ёрдам бермаяпти

АҚШ президенти Пекин ва Москванинг Теҳронга кўмаклашаётгани ҳақидаги тахминларни рад этиб, икки давлат бундай ёрдам туфайли кўп нарсани йўқотиши мумкинлигини таъкидлади.

“Биз ҳусийларнинг ҳужумларини кескин қоралаймиз” — Эрдоған

“Биз ҳусийларнинг ҳужумларини кескин қоралаймиз” — Эрдоған

Туркия президенти Саудия Арабистонини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Бир кун ичида фуқаролик ва паспорт: Жапаров масъулларга топшириқ берди

Бир кун ичида фуқаролик ва паспорт: Жапаров масъулларга топшириқ берди

Бунга Ўзбекистондан келган аёлнинг фуқаролик олишдаги муаммоси сабаб бўлган.

35 йиллик қарз юки: Украина 2061 йилгача қарз тўлайди

35 йиллик қарз юки: Украина 2061 йилгача қарз тўлайди

Мамлакатнинг давлат ва давлат томонидан кафолатланган қарзи 2026 йил августида 215,55 миллиард долларга етган.

“Мен буни жуда хоҳлардим”: Трамп учинчи муддат ҳақида гапирди

“Мен буни жуда хоҳлардим”: Трамп учинчи муддат ҳақида гапирди

АҚШ президенти учинчи муддатга президент бўлиш истагини билдирди.

Россияда мигрантлар учун имтиёз: айрим ишчилар рус тили имтиҳонидан озод қилиниши мумкин

Россияда мигрантлар учун имтиёз: айрим ишчилар рус тили имтиҳонидан озод қилиниши мумкин

Ички ишлар вазирлиги айрим мигрантларни рус тили, тарих ва қонунчилик бўйича имтиҳондан озод қилишни таклиф қилди.