Ўзбекистон

Президент Шавкат Мирзиёев Бекободдаги “Дўстлик” маҳалласида бўлди

Давлат раҳбари маҳалладаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечириб, аҳоли учун яратилган шароитлар билан танишди. Маҳалла фаоллари ва меҳнат фахрийлари билан самимий мулоқот қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев Бекободдаги “Дўстлик” маҳалласида бўлди

Президент Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳрига ташрифи давомида “Хос ёз” канали бўйи ва “Дўстлик” маҳалласида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

 

 

Қайд этилишича, бир пайтлар эътибордан четда қолган, қаровсиз ва тартибсиз бўлган “Хос ёз” каналининг бўйи бугун шаҳарнинг энг гўзал гўшасига айланди. Эндиликда маҳаллалар яқинида барча қулайликларга эга замонавий экологик макон пайдо бўлди.

 

Ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича мастер-режа доирасида 3 километр узунликда махсус пиёдалар йўлаги ва 5,4 километрлик мустаҳкам тўсиқлар қурилди, 2 та кўприк қад ростлади. Шунингдек, лойиҳа натижасида соҳил бўйида 27 та янги савдо ва замонавий хизмат кўрсатиш объекти ташкил этилиб, 167 та янги доимий иш ўрни яратилди.

 

 

Давлат раҳбари бу ерда спорт билан шуғулланаётган ёшлар билан суҳбатлашди.

 

“Дўстлик” маҳалласи ҳудуди ҳозир 28 гектарни ташкил этади. Бу ерда 33 та кўп қаватли уй, хусусий мактабгача таълим ташкилоти, футбол майдони, 16 та спорт ва болалар майдончаси ҳамда кутубхона мавжуд.

 

Жорий йилда тадбиркорлар томонидан 1,1 миллиард сўм инвестиция киритилиб, 10 та хизмат кўрсатиш объекти ва 1 та умумий овқатланиш шохобчаси ташкил этилди. Натижада 25 та янги иш ўрни яратилди. Шунингдек, ташаббускорлар маблағлари ҳисобидан “Ватанпарвар боғи” ҳам барпо қилинди. Унда ҳарбий техника намуналари ўрнатилиб, хизмат кўрсатиш объектлари қурилди.

 

 

“Ташаббусли бюджет” маблағлари ҳисобидан маҳалла ҳудудида Бекобод шаҳри музейи ташкил этилди. Маҳаллада нуронийлар ва меҳнат фахрийларининг дам олиши, учрашувлар, давра суҳбатлари ҳамда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш учун ёғоч конструкцияли ёзги шийпон қад ростлади.

 

Давлат раҳбари маҳалладаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечириб, аҳоли учун яратилган шароитлар билан танишди. Маҳалла фаоллари ва меҳнат фахрийлари билан самимий мулоқот қилди.

 

 

"Барча амалга ошираётган ишларимиз, барпо этилаётган объектларимиз ва лойиҳаларимиз, аввало, аҳолига хизмат қилиши, инсонлар ҳаётини яхшилаши керак. Одамлар ўз маҳалласида, шаҳрида кечаётган ўзгаришларни ҳис қилиши, уларнинг самарасини кундалик ҳаётида кўриши керак.

Ҳар сафар ҳудудларга келганимизда инсонлар Янги Ўзбекистон ислоҳотларининг нафасини, унинг янгиланиш ва тараққиёт шабадасини ҳис этиши зарур. Бекобод шаҳри ҳам ўзининг меҳнаткаш ва фидойи аҳолиси, иқтидорли ёшлари, ҳаёт тажрибасига эга нуронийлари билан янада обод ва тараққий этган масканга айланиши керак.

Биз ёшларимизнинг орзу интилишлари, нуронийларимизнинг эзгу ният ва мақсадлари рўёбга чиқиши учун барча имкониятларни сафарбар этамиз", деди Президент.

 

Шунинг билан Президентнинг Бекободга сафари якунига етиб, давлат раҳбари Тошкентга қайтиб келди.

custom img

Фарғонадаги кўп қаватли уй ертўласида акула эмас, Сиам соми боқилгани аниқланди

Ҳолат Фарғона вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси томонидан ўрганилди.

custom img

Сергели ва Янгиҳаётдаги бадбўй ҳид муаммоси бартараф этилди

Салор оқова сув тозалаш иншоотига 9,5 миллиард сўмлик замонавий фильтр ускунаси ўрнатилди.

custom img

“Даволаш иши” ўрнига 6 йиллик “Умумий тиббиёт” дастури жорий этилади

Беш йиллик таълимдан сўнг талабалар бир йил тўлиқ амалий тайёргарликдан ўтади.

custom img

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси 35 та “Маҳорат мактаби”ни ташкил этди

Машғулотлар интернет журналистикаси, босма матбуот, телевидение, радио, ҳуқуқий, спорт ва фотожурналистика йўналишларида ўтказилади.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев янги Замонавий санъат марказига ташриф буюрди

Тошкентдаги янги Замонавий санъат маркази 6 сентябрь куни очилади. Марказ ўз фаолиятини “Hikmah” халқаро кўргазмаси билан бошлайди.

custom img

Уч ҳудудда наркосавдогарлардан 12,7 кг гиёҳвандлик воситалари олинди

Ушланганлардан бири синтетик гиёҳвандлик воситасини қўшни давлатдан “Cobalt” автомобилининг ёқилғи бакига яшириб олиб ўтишга уринган.

custom img

Шаҳноза Мирзиёева Мусулмон Юнусовнинг мурожаати юзасидан муносабат билдирди

У болалар ва уларнинг оилалари учун эрта аралашув, реабилитация, абилитация, кундузги парвариш ва уйда ёрдам кўрсатиш хизматлари бепул эканини таъкидлади.

custom img

Шавкат Мирзиёев ёш парламент аъзоларига мурожаат йўллади

Президент Самарқандда ўтаётган Парламентлараро Иттифоқнинг ХII Ёш парламент аъзолари бутунжаҳон конференцияси иштирокчиларини қутлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"