Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Бекободда замонавий Қуюв-прокатлаш мажмуасини ишга туширди

Янги мажмуа йилига 1 миллион тонна иссиқ прокатланган пўлат лист ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, 1 200 та янги иш ўрни яратади.

Шавкат Мирзиёев Бекободда замонавий Қуюв-прокатлаш мажмуасини ишга туширди

 

Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳрига ташрифи доирасида Ўзбекистон металлургия комбинатида барпо этилган замонавий Қуюв-прокатлаш мажмуасини тантанали равишда ишга туширди.

 

Маросимда давлат раҳбари комбинат жамоаси, меҳнат фахрийлари ва хорижий ҳамкорларни ушбу муҳим лойиҳа билан табриклаб, сўнгги йилларда мамлакатда кон-металлургия саноатини замонавий технологиялар асосида ривожлантириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

 

Қайд этилишича, ўтган ўн йилда соҳага қарийб 2 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилиб, 31 та йирик ишлаб чиқариш қуввати ишга туширилган. Натижада маҳаллий металл маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми йилига 3 миллион тоннага, қиймати эса 23 триллион сўмга етди.

 

Янги Қуюв-прокатлаш мажмуаси мамлакатда иссиқ прокатланган пўлат листлар ишлаб чиқариш бўйича илк йирик лойиҳа ҳисобланади. Мажмуа йилига 1 миллион тонна иссиқ прокатланган пўлат лист ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, 8 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлайди. Шунингдек, Тошкент ва Самарқанд металлургия заводларининг ушбу маҳсулотга бўлган эҳтиёжи тўлиқ қопланади ҳамда 1 200 та юқори даромадли янги иш ўрни яратилади.

 

Таъкидланишича, лойиҳа энергия тежамкор технологиялар ва замонавий рақамли ечимлар асосида қурилган бўлиб, меҳнат унумдорлиги ҳамда маҳсулот сифатини оширишга хизмат қилади. Шу билан бирга, эски турдаги ишлаб чиқариш қувватларини босқичма-босқич модернизация қилиш имконини беради.

 

Тадбир давомида комбинатни янада ривожлантириш бўйича истиқболдаги режалар ҳам маълум қилинди. Хусусан, яқин йилларда «Тебинбулоқ» ва «Сурун-ота» конлари негизида маҳаллий темир рудасини қайта ишлаш ҳажмини кенгайтириш, қиймати 180 миллион долларлик янги металлургия заводини барпо этиш, пўлат шарлар ишлаб чиқариш қувватини икки баробарга ошириш ҳамда комбинат ҳудудида “Ўзбекистон экологик технологиялар саноат парки”ни ташкил этиш режалаштирилган.

 

Маросим якунида Президент рамзий тугмани босиб, янги Қуюв-прокатлаш мажмуаси фаолиятига расман старт берди ҳамда комбинат ходимлари, меҳнат фахрийлари ва хорижий ҳамкорлар билан мулоқот қилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.