Ўзбекистон

Тошкент метрополитенига яна 3 та замонавий метро поезди олиб келинди

Йил охиригача Тошкент метрополитенига яна 11 та янги поезд олиб келиш режалаштирилган.

Тошкент метрополитенига яна 3 та замонавий метро поезди олиб келинди

 

Тошкент метрополитенига яна 3 та замонавий тўрт вагонли ҳаракат таркиби олиб келинди. Бу ҳақда Метрополитен матбуот хизмати маълум қилди.

 

Қайд этилишича, мамлакатда жамоат транспорти тизимини ривожлантириш, йўловчиларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш ҳамда замонавий ва қулай транспорт инфратузилмасини яратиш бўйича изчил ишлар давом эттирилмоқда. Шу мақсадда Тошкент метрополитенининг моддий-техник базаси босқичма-босқич янгиланмоқда.

 

Йўловчиларнинг талаб ва таклифларини инобатга олган ҳолда олиб келинган 3 та замонавий тўрт вагонли янги поездлар ёз мавсумида самарали совутиш, қиш мавсумида эса иситиш тизими билан жиҳозланган бўлиб, йўловчилар учун янада қулай сафар шароитини таъминлайди.

 

Янги ҳаракат таркибларининг фойдаланишга топширилиши метро поездлари ҳаракати интервалини қисқартириш, йўловчиларга кўрсатилаётган хизмат сифатини яхшилаш ҳамда эксплуатация муддати узоқ бўлган эски турдаги поездларни босқичма-босқич замонавий таркиблар билан алмаштириш имконини беради.

 

Шунингдек, замонавий поездлар сонининг кўпайиши метрополитеннинг ташиш қувватини ошириш, ҳаракат жадвалининг барқарорлигини таъминлаш ва кун сайин ортиб бораётган йўловчилар оқимига сифатли хизмат кўрсатишда муҳим аҳамият касб этади.

 

Маълум қилинишича, жорий йил якунига қадар Тошкент метрополитенига яна 11 та замонавий ҳаракат таркибини олиб келиш режалаштирилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.