Ўзбекистон

Тошкент вилояти, Самарқанд ва Сурхондарёда ҳам темир захиралари борлиги прогноз қилинмоқда

Хусусий металлургия корхоналарини қўллаб-қувватлаш мақсадида 200 миллион долларлик махсус компания ташкил этилиб, импорт хомашё биржа орқали реализация қилинади.

Тошкент вилояти, Самарқанд ва Сурхондарёда ҳам темир захиралари борлиги прогноз қилинмоқда

Шавкат Мирзиёев раислигида қора металлургия саноатини янги босқичга олиб чиқиш бўйича устувор вазифалар юзасидан ўтаётган йиғилишда қора металлургия саноатининг хомашё базасини кенгайтириш ва хусусий секторни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.


Қайд этилишича, Тошкент вилояти, Самарқанд ва Сурхондарё ҳудудларида ҳам темир рудаси захиралари мавжуд бўлиши прогноз қилинмоқда.


Давлат раҳбари бундай йирик металлургия лойиҳаларини амалга оширишда темир сифати ва маҳсулот рақобатбардошлигини ошириш учун марганец ҳамда ферросилитсий каби хомашёга эҳтиёж ортишини таъкидлади.


Шу муносабат билан мутасаддиларга ушбу майдонларни сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиб, бир ойда темир ва уни бойитишга зарур минераллар захирасини кўпайтириш бўйича геология дастурини киритиш топширилди.


Ҳудудлар раҳбарларига эса ушбу лойиҳаларни амалга оширишга йирик тадбиркорларни кенг жалб этиш вазифаси юклатилди.


Йиғилишда металлургия соҳасида бугунги кунда 150 га яқин ўрта ва кичик хусусий корхона фаолият юритаётгани қайд этилди. Қурилиш материаллари соҳасига бағишланган йиғилишдан сўнг ҳудудларда металл маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича қатор янги лойиҳалар бошланганига алоҳида эътибор қаратилди.


Хусусий корхоналарни хомашё билан узлуксиз ва барқарор таъминлаш мақсадида импорт хомашёсини марказлашган тартибда харид қилувчи алоҳида компания ташкил этилиши белгиланди.


Мазкур компания фаолиятини йўлга қўйиш учун 200 миллион доллар маблағ ажратилади. Шунингдек, импорт қилинадиган металлургия хомашёси фақат биржа савдолари орқали реализация қилиниши белгиланди.

custom img

Судья Азиза Мирзаева мажлисга кетаётганида ҳалокатга учрадими?

Олий суд Томди туман суди раиси вафоти юзасидан расмий муносабат билдирди.

custom img

Тошкентдаги ёнғинда ҳалок бўлган ФВВ офицери Самарқандда дафн этилди

Дафн маросимида ФВВ раҳбарияти ва шахсий таркиби, марҳумнинг яқинлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

custom img

Банкларнинг молиявий ҳолатини тиклаш режаларига қўйиладиган талаблар белгиланди

Банклар молиявий қийинчиликларга дуч келган тақдирда уларнинг фаолиятини тиклашга қаратилган режалар эндиликда белгиланган талаблар асосида ишлаб чиқилади.

custom img

30 йил ўтиб, онахоннинг ёдига тушган ҳужжат: 1996 йилдаги ўлим факти суд орқали тасдиқланди

Сирдарёда беш кунлик чақалоқнинг 30 йил аввалги ўлими судда тасдиқланди.

custom img

Қашқадарёдаги ихтисослаштирилган мактаблар битирувчиларининг кўпи олийгоҳ талабаси бўлди

Учта мактабда битирувчиларнинг 100 фоизи талаба бўлди, бир қатор мактабларда эса бу кўрсаткич 80–90 фоизни ташкил этди.

custom img

Учтепадаги ёнғинда ФВВ ходими 7 кишининг ҳаётини қутқариб, ўзи ҳалок бўлди

Ёнғин 15 август куни “Қуйи Дархон” МФЙ ҳудудидаги хонадонлардан бирида содир бўлган.

custom img

Навоийда суд раиси ЙТҲда ҳалок бўлди

ЙТҲга автомобиль тезлигининг юқори бўлгани сабаб бўлган. Ҳодиса содир бўлган йўлнинг ҳолати ҳам қониқарсиз экани айтилган.

custom img

Қорақалпоғистонда яна бир “қочоқ ота” ушланди

Қарздор заправка ҳудудида ходимларнинг қонуний талабларига бўйсунмасдан, ўзга шахсга тегишли бўлган автомашинада воқеа жойидан қочишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"