Ўзбекистон

Тошкент–Бекобод йўналишида электропоезд қатнови йўлга қўйилди

120 км/соат тезликда ҳаракатланадиган янги электропоезд 586 йўловчига мўлжалланган.

Тошкент–Бекобод йўналишида электропоезд қатнови йўлга қўйилди

 

Шавкат Мирзиёев электропоездда Тошкент шаҳридан Бекободга ташриф буюрди. Ташриф давомида Тошкент–Бекобод йўналишида йўлга қўйилган янги электропоезд қатнови ва темир йўл инфратузилмасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.



Мазкур лойиҳа давлат раҳбарининг 2025 йил 27 декабрда қабул қилинган “2030 йилгача темир йўл транспортида маҳаллий йўналишларда йўловчи ташиш кўрсаткичларини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилмоқда. Ҳужжатга мувофиқ, ҳудудларда транспорт инфратузилмаси модернизация қилиниб, маҳаллий темир йўл қатновлари босқичма-босқич кенгайтирилмоқда.



Бекобод темир йўл вокзалида Президентга пойтахт ва Бекободни боғловчи янги йўналиш бўйича бажарилган ишлар юзасидан ахборот берилди.



Маълум қилинишича, 192 километрлик Тошкент–Бекобод йўналиши орқали кунига қарийб 1 минг, йилига эса 300 минг нафаргача йўловчига хизмат кўрсатиш режалаштирилган. Мазкур йўналишда олти вагондан иборат, 586 нафар йўловчига мўлжалланган замонавий электропоезд ҳаракатланади. Поезднинг максимал тезлиги соатига 120 километрни ташкил этади.



Электропоезд ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус кўтаргичлар, кондиционер ва иситиш тизимлари, юмшоқ ўриндиқлар, USB қувватлаш нуқталари, Wi-Fi, видеокузатув тизими, электрон ахборот таблолари ҳамда велосипедлар учун махсус жойлар билан жиҳозланган.



Қайд этилишича, янги қатнов йўлга қўйилиши автомобиль йўлларидаги транспорт юкламасини камайтириш, экологик тоза транспорт улушини ошириш ҳамда аҳоли учун қулай ва замонавий транспорт хизматларини кенгайтиришга хизмат қилади.



Ташриф давомида Президент темир йўл инфратузилмасини янада ривожлантириш, тармоқларни электрлаштириш, вокзалларда хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва темир йўлга туташ ҳудудларни ободонлаштириш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берди.

custom img

Энергетика лойиҳаларини режалаштириш тизими ўзгартирилади: янги бошқарув модели таклиф қилинди

Эндиликда энергетика лойиҳалари, энг аввало, иқтисодиёт, аҳоли ва ҳудудларнинг истиқболдаги эҳтиёжидан келиб чиқиб шакллантирилади.

custom img

Тиббиёт чиқиндиларини йўқ қилишдаги муаммолар: соғлиқни сақлаш вазирига сенатор сўрови юборилди

Тиббиёт чиқиндиларини ёқиш, маиший чиқинди сифатида санитария-тозалаш корхоналарига топшириш ҳолатлари аниқлангани қайд этилди.

custom img

2030 йилгача янги подстанциялар қурилади: 5 минг километрлик электр тармоғи барпо этилади

Бу янги электр станцияларини энерготизимга улаш, ҳудудлар ўртасида қувват алмашинувини кенгайтириш имконини беради.

custom img

22 мингдан ортиқ сайёҳ: Франция Ўзбекистонга туристлар оқими бўйича Европанинг топ-5 мамлакатига кирди

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,6 фоизга кўп.

custom img

5 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик: Наманганда боғча омбор мудири тарбияланувчи қизни зўрлади

Жабрланувчи боланинг қонуний манфаатлари Болалар омбудсмани томонидан кузатилмоқда.

custom img

150 мингта иш, 70 мингта бекор қилинган қарор: Президент маъмурий одил судловни янги босқичга олиб чиқиш таклифлари билан танишди

Маъмурий одил судловни ривожлантиришнинг янги босқичида 15 га яқин ҳуқуқий институтни жорий этиш таклиф қилинди.

custom img

ХДП Тошкентдаги жамоат транспорти тарифлари бўйича ўз позициясини билдирди

Тошкентда автобус ва метрода бир марталик электрон тўлов тарифини қарийб 47 фоизга ошириш таклифи муҳокама қилинаётган бир пайтда партия ўқувчилар учун имтиёзли тариф жорий этишни таклиф қилди.

custom img

Ўқувчини уриб, судраган: Тошкентда ўқитувчи ўқувчини калтаклади

Ўқитувчига ҳайфсан берилиб, меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"