Ўзбекистон

Тошкентда пулли автотураргоҳ учун тўлов қилмаган ҳайдовчиларни жаримага тортиш таклиф этилди

Бундай қоидабузарлик учун БҲМнинг икки баравари миқдорида жарима белгиланиши мумкин.

Тошкентда пулли автотураргоҳ учун тўлов қилмаган ҳайдовчиларни жаримага тортиш таклиф этилди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги йўл бўйидаги пулли автотураргоҳлардан фойдаланганлик учун тўловни ўз вақтида амалга оширмаган ёки ундан бўйин товлаган ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий жавобгарлик жорий этишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди.

 

Лойиҳага кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс янги 128¹¹-модда билан тўлдирилади. Унга мувофиқ, йўл бўйидаги пулли автотураргоҳдан фойдаланганлик учун тўловни белгиланган муддатда амалга оширмаслик ёки тўловдан бўйин товлаш базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) икки баравари миқдорида жаримага сабаб бўлади.

 

Ўзбекистонда 2026 йил 1 сентябрдан БҲМ 440 минг сўм этиб белгиланади. Шундан келиб чиқиб, мазкур ҳуқуқбузарлик учун жарима миқдори 880 минг сўмни ташкил этади.

 

Қонун лойиҳасида бундай ҳуқуқбузарликларни махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш воситалари ҳамда ахборот тизимлари орқали аниқлаш назарда тутилган. Шу билан бирга, қонунчиликка мувофиқ пулли автотураргоҳлардан бепул ёки имтиёзли фойдаланиш ҳуқуқига эга шахсларга ушбу жавобгарлик татбиқ этилмайди.

 

Лойиҳа изоҳида қайд этилишича, мазкур ташаббус йўл инфратузилмасини ривожлантириш, тирбандликларни камайтириш ҳамда пулли автотураргоҳлардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

 

Маълумот учун, Тошкент шаҳридаги йўл бўйидаги пулли автотураргоҳлар Пойтахт Паркинг оператори томонидан ташкил этилади. “Streetpark Systems” МЧЖ эса умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида жойлашган пулли тўхтаб туриш жойларидан фойдаланиш хизматларини кўрсатиш бўйича устун музокара ҳуқуқига эга оператор сифатида белгиланган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.