Ўзбекистон

Тожикистондан йилига 700 минг тонна темир хомашёси олиб келинади

Шавкат Мирзиёев металлургия саноатининг хомашё базасини кенгайтириш бўйича топшириқлар берди.

Тожикистондан йилига 700 минг тонна темир хомашёси олиб келинади

 

Шавкат Мирзиёев раислигида қора металлургия саноатини янги босқичга олиб чиқиш бўйича устувор вазифалар юзасидан ўтаётган йиғилишда мамлакатда мавжуд 1,5 миллиард тонна темир руда захирасидан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.

 

Қайд этилишича, «Сурун-ота» конидан йилига 650 минг тонна темир хомашёси олиш бўйича хитойлик ҳамкорлар билан келишувга эришилган. Ушбу кондан темир концентрати 2027 йилдан бошлаб Бекобод металлургия комбинатига етказиб берилади.

 

Шунингдек, «Тебинбулоқ» конини уч-тўрт йил ичида ишга тушириш орқали йилига 1 миллион тонна пўлат ишлаб чиқариш имконияти яратилади.

 

Йиғилишда Тожикистондан йилига 700 минг тонна темир хомашёсини сотиб олиш бўйича меморандум имзолангани қайд этилиб, тез фурсатда шартномани расмийлаштириш ва келгуси йилдан хомашё олиб келишни бошлаш вазифаси қўйилди.

 

Шунингдек, йирик хусусий корхоналар геология-қидирув ишлари ва конларни ўзлаштиришга тайёр экани қайд этилди. Самарқанддаги корхона темир кони ажратилса, 500 миллион долларгача инвестиция киритишга тайёрлигини билдирган. Бекобод металлургия комбинати эса Форишдаги 32 миллион тонна темир ресурсига эга «Темиркон» конини ўзлаштиришни таклиф қилди.

 

Президент ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур шароитларни яратиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.