Ўзбекистон

Ўзбекистонда жазирама сабаб электр энергияси истеъмоли рекорд даражага етиши кутилмоқда

Электр тармоқларида аварияларнинг олдини олиш мақсадида профилактик назорат кучайтирилиб, айрим масъул раҳбарлар лавозимидан озод этилди.

Ўзбекистонда жазирама сабаб электр энергияси истеъмоли рекорд даражага етиши кутилмоқда

 

Ўзбекистонда кутилаётган аномал иссиқ об-ҳаво сабаб электр энергияси истеъмоли рекорд даражага етиши прогноз қилинмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.

 

Қайд этилишича, Республика штабининг ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини мувофиқлаштиришга бағишланган навбатдаги йиғилишида ёзнинг энг иссиқ кунларида республика бўйича суткалик электр энергияси истеъмоли 280 миллион кВт/соат, максимал юклама эса 13–13,3 ГВтгача етиши кутилаётгани билдирилган.

 

Шу муносабат билан барча энергетика корхоналарига электр узатиш тармоқлари ва подстанцияларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш, авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда профилактик назоратни кучайтириш бўйича қўшимча топшириқлар берилган.

 

Йиғилишда ёз мавсумини талафотларсиз ўтказиш, электр энергиясига талаб кескин ошадиган кунларда истеъмолчиларни узлуксиз таъминлаш, энергетика объектларининг 24 соатлик иш режимини кучайтириш, авария бригадаларининг шайлигини ошириш ва режали таъмирлаш ишларини жадаллаштириш масалалари ҳам муҳокама қилинган.

 

Шунингдек, Тошкент шаҳридаги айрим подстанцияларда кузатилган носозликлар танқидий кўриб чиқилган. Йўл қўйилган камчиликлар учун масъул раҳбарларнинг шахсий жавобгарлиги белгиланди, айрим раҳбарлар эса эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

 

Бундан ташқари, юқори ҳаво ҳарорати шароитида бензин, дизель ёқилғиси ва суюлтирилган газни ортиш-тушириш ишларини саноат ҳамда ёнғин хавфсизлиги талабларига қатъий риоя этган ҳолда ташкил этиш топширилди. Ёнғин ва портлаш хавфини камайтириш мақсадида ҳаво ҳарорати энг юқори бўлган соатларда суюлтирилган газни ортиш-тушириш ишлари вақтинча тўхтатилади.

 

Мазкур талаблар ижросини назорат қилиш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Бош прокуратура, «Ўзенергоинспекция» ҳамда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ҳамкорлигида республика бўйлаб энергетика объектлари ва ёқилғи инфратузилмасида кучайтирилган назорат рейдлари ўтказилади.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда кунлик электр энергияси истеъмоли бўйича амалдаги рекорд 2025 йил 18 июль куни қайд этилган бўлиб, ўшанда истеъмол ҳажми 272,6 миллион кВт/соатни ташкил этган эди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Ўзбекистонда жазирама сабаб электр энергияси истеъмоли рекорд даражага етиши кутилмоқда | Zamon.uz