Жаҳон

АҚШ Эроннинг қурол ишлаб чиқариш қувватининг 84 фоизини йўқ қилди

АҚШ президенти Эрон ҳарбий саноатига катта зарар етказилганини таъкидлади.

АҚШ Эроннинг қурол ишлаб чиқариш қувватининг 84 фоизини йўқ қилди

 

АҚШ президенти Доналд Трамп Эроннинг қурол ишлаб чиқариш қувватининг қарийб 84 фоизи йўқ қилинганини маълум қилди.

 

Newsmax телеканалига берган интервьюсида Трамп АҚШнинг Эрон ҳудудига берган зарбалари натижасида Теҳрон қурол ишлаб чиқариш салоҳиятига жиддий путур етганини таъкидлаган.

 

Унинг сўзларига кўра, Эрон қурол ишлаб чиқариш имкониятини деярли йўқотган.

 

“Улар қурол ишлаб чиқариш қобилиятини деярли йўқотди. Гап тахминан 84 фоиз ишлаб чиқариш қувватининг йўқ қилингани ҳақида кетмоқда”, — деган Трамп.

 

АҚШ президенти, шунингдек, икки томон ўртасидаги ҳарбий ҳаракатлар давом этаётганини қайд этган. Унинг айтишича, Эрон юкларини ташувчи кемаларга нисбатан Ҳормуз бўғозида чекловлар жорий этилади, бироқ бошқа давлатларнинг танкерларига ушбу денгиз йўлаги орқали эркин ҳаракатланишга рухсат берилади.

 

Трампнинг мазкур баёнотлари юзасидан Эрон расмийлари ҳозирча расмий муносабат билдирмаган.

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Расмийларга табиий офат етказган моддий зарар юзасидан қарийб 20 мингта мурожаат келиб тушган.

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Денгиз орқали юк ташишдаги узилишлар, урушлар ва қурғоқчилик глобал озиқ-овқат нархларининг ошишига сабаб бўлмоқда.

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Фуқароларга транспортдаги эҳтимолий узилишлар ва рейслар бекор қилинишини ҳисобга олиш тавсия этилди.

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

Исроил Бош вазири мамлакат душманларига янада кучли зарбалар берилиши мумкинлигини билдирди.

“Можаронинг марказида Донбасс масаласи турибди” — Рубио

“Можаронинг марказида Донбасс масаласи турибди” — Рубио

АҚШ Давлат котиби Украинадаги урушни тугатиш бўйича келишувга эришиш қийинлигича қолаётганини билдирди.

Рамазон қачон бошланади? Қирғизистон ва Қозоғистон дастлабки санани эълон қилди

Рамазон қачон бошланади? Қирғизистон ва Қозоғистон дастлабки санани эълон қилди

Саналар янги ойнинг кўринишига қараб бир кунга олдинга ёки кейинга сурилиши мумкин.

“Бизнинг ҳам тугалланмаган ишларимиз бор”: Эрон АҚШни огоҳлантирди

“Бизнинг ҳам тугалланмаган ишларимиз бор”: Эрон АҚШни огоҳлантирди

Ароқчи Нетаняхуни АҚШни Эрон билан янги урушга тортишга уринаётганликда айблади.

Пекин қариб бормоқда: 2035 йилга келиб аҳолининг учдан бири 60 ёшдан ошади

Пекин қариб бормоқда: 2035 йилга келиб аҳолининг учдан бири 60 ёшдан ошади

2025 йил охирида шаҳарда бу ёш гуруҳига мансуб 5,29 миллион киши яшаган.