Ўзбекистон

Қашқадарёда 3 кишида қутуриш касали аниқландими?

Ижтимоий тармоқда тарқалган хабарлар юзасидан ССВ муносабат билдирди.

Қашқадарёда 3 кишида қутуриш касали аниқландими?

 

Қашқадарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси ижтимоий тармоқларда Китоб тумани «Варганза» маҳалласида бир оиланинг уч нафар аъзосида қутуриш касаллиги аниқлангани ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан расмий маълумот берди.

 

Маълум қилинишича, жорий йил 10 июль куни Китоб туманида яшовчи 1979 йилда туғилган фуқаро хавфли юқумли касаллик гумони билан шифохонага ётқизилган. Эпидемиологик суриштирув давомида фуқаро тахминан бир ой аввал тулки боласи томонидан тирналгани аниқланган. У 11 июль куни вафот этган.

 

Ҳозирда марҳумнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертиза тайинланган.

 

Шунингдек, марҳум билан алоқада бўлган уч нафар фуқаро эҳтиёт чораси сифатида тиббий кўрикдан ўтказилган. Текширувлар давомида уларда қутуриш касаллигининг клиник белгилари аниқланмаган. Айни пайтда улар шифокорлар назоратига олиниб, зарур профилактик эмлаш тадбирлари ўтказилмоқда.

 

Қайд этилишича, Китоб туманидаги эпидемиологик вазият вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда ветеринария мутахассислари ҳамкорлигида тўлиқ назоратга олинган.

 

Мутасаддилар фуқаролардан ортиқча хавотирга берилмасликни ҳамда ижтимоий тармоқларда асоссиз ва тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликни сўради.

custom img

5 миллиард сўмлик зарар: халқаро қидирувдаги шахс Туркияда қўлга олинди

Мазкур шахс ажратилган кредит маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда.

custom img

Банкларда 461 млрд сўмлик фирибгарликнинг олди олинди: 18 миллиондан ортиқ операция чекланди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки 6 ойида зарарли дастур аниқлангани сабаб 1,28 миллионта қурилмада банк иловаларидан фойдаланиш чекланган.

custom img

Ангренда бемор «пробасиз» укол ортидан комага тушдими? Ҳолат юзасидан текширув бошланди

Текширув якунлари асосида ҳолатга ҳуқуқий ва тиббий жиҳатдан баҳо берилиши маълум қилинди.

custom img

«Чиқарилган ҳукмдан озгина норозиман»: тайинланган жазо юзасидан суд муносабат билдирди

Тошкент шаҳар суди ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган судланувчига 2,4 йиллик жазо берилгани юзасидан изоҳ берди.

custom img

«Йил ўқитувчиси» танлови: Қорақалпоғистонлик педагог 50 минг доллар мукофотни қўлга киритди

Республика бўйича 208 нафар, Қорақалпоғистондан эса 17 нафар ўқитувчи ушбу танловда ғолиб деб топилди.

custom img

Тошкент осмонида ёрқин объект кузатилди: мутахассислар дастлабки хулосани берди

Тошкент осмонида кузатилган ёрқин объект метеор ёки болид эмаслиги айтилди. Ҳодиса Хитойдан учирилган ракета билан боғлиқ бўлиши мумкин.

custom img

616 млн сўмлик мукофот: «Йил ўқитувчиси» ғолиблари аниқланди

Танловда 46 мингдан ортиқ педагог иштирок этди. Ғолиблар уч босқичда сараланди.

custom img

17 ёшли ўқувчи гашиш билан ушланди: жўнатма Россиядан юборилган

Гиёҳвандлик воситалари консерва қутисига яширилган бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"