Жаҳон

“Бу пиар ҳам, болаларни сиёсатга жалб қилиш ҳам эмас” — Садир Жапаров қизи ҳақидаги баҳсларга муносабат билдирди

Қирғизистон президенти фарзандларининг сиёсат ва давлат ишларига аралашишига йўл қўймаслигини таъкидлади.

“Бу пиар ҳам, болаларни сиёсатга жалб қилиш ҳам эмас” — Садир Жапаров қизи ҳақидаги баҳсларга муносабат билдирди

 

Қирғизистон президенти Садир Жапаров қизи Жанайимнинг болалар реабилитация марказига ташрифи ортидан ижтимоий тармоқларда тарқалган муҳокамаларга муносабат билдирди. Бу ҳақда “AKIpress” хабар берди.

 

Президентнинг сўзларига кўра, қизининг “Олтин болалик” марказида болаларга совғалар улашгани акс этган видео сиёсий мақсад ёки пиар билан боғлиқ эмас.

 

“Фарзандларим ёки яқинларимнинг сиёсат ва давлат ишларига аралашишига ҳеч қачон йўл қўймайман. Агар шундай бўлганида, бу аллақачон барчага маълум бўларди”, — деган Садир Жапаров.

 

Унинг таъкидлашича, “Олтин болалик” болалар реабилитация маркази унинг топшириғи билан қурилиши якунланган бўлиб, бу ерда ҳар йили мамлакатнинг турли ҳудудларидан келган, айниқса кам таъминланган оилалар фарзандлари дам олади. Одатда болаларга совғаларни биринчи хоним Айгул Жапарова топширади.

 

Президентнинг маълум қилишича, тадбир куни у рафиқаси билан бошқа тадбирда бўлгани сабабли Айгул Жапарова қизи Жанайимдан болаларни хафа қилмаслик учун марказга бориб, совғаларни топширишни сўраган. Жанайим болалар учун тайёрланган спорт кийимларини тарқатишда ёрдам берган ва тадбирдан сўнг дарҳол марказни тарк этган.

 

Жапаровнинг қайд этишича, тадбирга оммавий ахборот воситалари таклиф қилинмаган ва уни оммага намойиш этиш режалаштирилмаган. Видео эса тадбир иштирокчиларидан бири томонидан мобил телефонда тасвирга олиниб, ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган.

 

Президент ушбу ҳолатга сиёсий мазмун юклаш учун асос йўқлигини таъкидлаган.

custom img

Жанубий Кореяда мина портлади: уч ҳарбий хизматчи жароҳатланди

Ҳодиса Жанубий Корея ҳарбийлари чегара ҳудудида қидирув ишларини олиб бораётган пайтда юз берган.

custom img

“Янги нишонлар ва янги қуроллар”: Эрон АҚШга жавоб зарбаси билан таҳдид қилди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси вакили АҚШ янги ҳужум бошласа, аввал нишонга олинмаган объектларга янги қуроллар билан зарба берилишини маълум қилди.

custom img

Ўрмон ёнғинлари хавфи: Франциянинг учта департаментида қизил даража эълон қилинди

Ҳавонинг қуруқлиги ва секундига 15 метргача бўлган шамол ёнғинлар тарқалиши хавфини оширмоқда.

custom img

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

АҚШ элчихоналарининг огоҳлантириши Ямандаги ҳусийлар ва Саудия Арабистони ўртасидаги қарама-қаршилик кучайиши эҳтимоли фонида берилди.

custom img

99,85 фоиз овоз: Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбари этиб қайта сайланди

Чеченистон раҳбарлиги учун қолган 2 номзод 0,05 фоиздан овоз олган.

custom img

Токиода тайфун хавфи: 524 та рейс бекор қилинди

Дужуан тайфуни сабаб Токиода авиақатновлардан ташқари поезд ва паром қатновлари ҳам чекланмоқда.

custom img

“Бу учрашув кўп нарсани ўзгартириши мумкин” — Зеленский

Украина президенти Доналд Трамп билан Нью-Йоркда учрашади.

custom img

Шифокорлар қаримоқда: ЖССТ 2030 йилга бориб тиббиёт ходимлари танқислигидан огоҳлантирди

ЖССТ маълумотларига кўра, 122 мамлакатдаги ҳар тўртинчи шифокор 55 ёшдан катта.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"