Эрон Қувайтдаги АҚШ нишонларига ҳужум қилди
АҚШ Эроннинг бир қатор ҳарбий объектларига зарба берди, Теҳрон эса минтақадаги АҚШ нишонларига жавоб ҳужумларини амалга оширди.

АҚШ ва Эрон ўртасидаги ҳарбий қарама-қаршилик янги ҳужумлар фонида янада кескинлашди. АҚШ Марказий қўмондонлиги Эрон ҳудудидаги бир қатор ҳарбий нишонларга навбатдаги зарбалар берилганини маълум қилди.
Қўмондонликнинг билдиришича, беш соат давом этган операция давомида Бушеҳр, Чобаҳор, Жаск, Конарак, Абу Муса ва Бандар Аббосдаги ҳарбий объектлар нишонга олинган.
АҚШ президенти Доналд Трамп ушбу амалиётни изоҳлар экан, Эроннинг ҳужумкор салоҳиятини йўқ қилиш давом эттирилишини таъкидлаган.
“Биз уларга жуда жиддий зарбалар бермоқдамиз. Бу давом этади, кейин вазиятни баҳолаймиз”, — деган Трамп.
Шу билан бирга, БАА расмийлари Эрон Ҳормуз бўғозида ҳаракатланаётган иккита кемага ракета учиргани ҳақида маълум қилган. Мазкур ҳодиса юзасидан Эрон томони ҳозирча расмий изоҳ бермаган.
Press TV эса АҚШнинг сўнгги ҳужумларига жавобан Эрон ҳарбийлари Қувайтдаги АҚШ ҳарбий объектларига дрон зарбалари берганини маълум қилган. Телеканал хабарига кўра, ҳужумлар ҳарбий алоқа тизимлари, ёқилғи омборлари, Патриот ҳаво мудофааси тизимлари, бошқарув минораси ва ўқ-дорилар омборларини нишонга олган.
Шунингдек, Эрон ҳарбий-денгиз кучлари АҚШ кемаларидан бирига қанотли ракета билан зарба бергани ҳам даъво қилинган








