Ўзбекистон

Президент Шавкат Мирзиёев Қатар Амири билан учрашиб, унга ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон раҳбари Қатар Амирини ўзига қулай бўлган фурсатларда мамлакатга ташриф буюришга таклиф этди.

Президент Шавкат Мирзиёев Қатар Амири билан учрашиб, унга ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қатарнинг собиқ Амири Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Сонийнинг вафоти муносабати билан таъзия билдириш учун ташриф билан ушбу мамлакатда бўлди.

 

 

Лусаил саройида давлат раҳбари Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан учрашди. Мулоқот аввалида Президент Қатар Амирига отаси – собиқ Амир Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Сонийнинг вафот этгани муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирди.

 

Шайх Ҳамад Ол Соний Ҳазратлари Қатар Давлати эришган кўплаб тарихий ютуқлар, улкан бунёдкорлик ишлари, ижтимоий-иқтисодий ҳаётдаги жадал ислоҳотлар, мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузи ортишига улкан ҳисса қўшган сиёсат арбоби бўлгани таъкидланди.

 

Шу билан бирга, ул зотнинг мамлакатлар ўртасидаги яқин дўстлик ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлашдаги самарали меҳнатлари алоҳида қайд этилди.

 

 

Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев Қатар бугунги кунда минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлашдаги муҳим ўрин эгаллаётгани, халқаро майдонда катта таъсирга эга “Доҳа овози” пайдо бўлганини эътироф этди.

 

Икки давлат етакчилари Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, кўп қиррали алоқаларни янги босқичга кўтариш, долзарб халқаро ва минтақавий масалаларни муҳокама қилдилар.

 

Ўз навбатида, Қатар Амири Ўзбекистон Президентига ушбу синовли дамларда шахсан ташриф буюриб, билдирган самимий ҳамдардлиги ҳамда дўстона қўллаб-қувватлагани учун чуқур миннатдорлик изҳор этди.

 

Учрашув якунида Ўзбекистон раҳбари Қатар Амирини ўзига қулай бўлган фурсатларда мамлакатга ташриф буюришга таклиф этди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Президент Шавкат Мирзиёев Қатар Амири билан учрашиб, унга ҳамдардлик билдирди | Zamon.uz