Ўзбекистон

“Реал Санжик” иши бўйича апелляция шикояти кўриб чиқилмоқда

Тошкент шаҳар суди апелляция жараёни давом этаётгани ва адвокатнинг шикояти юзасидан расмий изоҳ берди.

“Реал Санжик” иши бўйича апелляция шикояти кўриб чиқилмоқда

 

Фирибгарлик ва бошқа жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган С. Каримов (“Реал Санжик”)га оид жиноят иши Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида кўриб чиқилмоқда.

 

Тошкент шаҳар судлари матбуот хизматининг маълум қилишича, айрим оммавий ахборот воситаларида судланувчи ҳимоячиларидан бири томонидан апелляция шикояти қабул қилинмагани ва шу сабаб суд мажлиси асоссиз қолдирилаётгани ҳақида тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

 

Аниқланишича, адвокат апелляция шикоятини аввал айтилганидек 18 май куни эмас, балки 30 июнь куни туман судига электрон шаклда тақдим этган. Шикоят бериш муддати ўтган бўлсада, ҳукм ҳали қонуний кучга кирмагани ҳамда иш бошқа ҳимоячилар томонидан ўз вақтида берилган апелляция шикоятлари асосида кўриб чиқилаётгани инобатга олиниб, адвокатнинг муддатни тиклаш ҳақидаги илтимосномаси қаноатлантирилган.

 

Натижада адвокат О. Ашуров бошқа ҳимоячилар қатори бугунги суд мажлисида иштирок этган.

 

Тошкент шаҳар суди матбуот хизмати одил судловни амалга оширишда адвокатларнинг ўрни муҳим эканини таъкидлаб, оммавий ахборот воситалари орқали шахсий ҳуқуқий позицияни аниқ тасдиқланган факт сифатида талқин қилиш жамоатчиликни чалғитиши мумкинлигини қайд этди.

 

Мазкур жиноят иши бўйича навбатдаги суд мажлиси 20 июль куни давом эттирилади.

custom img

Энергетика лойиҳаларини режалаштириш тизими ўзгартирилади: янги бошқарув модели таклиф қилинди

Эндиликда энергетика лойиҳалари, энг аввало, иқтисодиёт, аҳоли ва ҳудудларнинг истиқболдаги эҳтиёжидан келиб чиқиб шакллантирилади.

custom img

Тиббиёт чиқиндиларини йўқ қилишдаги муаммолар: соғлиқни сақлаш вазирига сенатор сўрови юборилди

Тиббиёт чиқиндиларини ёқиш, маиший чиқинди сифатида санитария-тозалаш корхоналарига топшириш ҳолатлари аниқлангани қайд этилди.

custom img

2030 йилгача янги подстанциялар қурилади: 5 минг километрлик электр тармоғи барпо этилади

Бу янги электр станцияларини энерготизимга улаш, ҳудудлар ўртасида қувват алмашинувини кенгайтириш имконини беради.

custom img

22 мингдан ортиқ сайёҳ: Франция Ўзбекистонга туристлар оқими бўйича Европанинг топ-5 мамлакатига кирди

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,6 фоизга кўп.

custom img

5 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик: Наманганда боғча омбор мудири тарбияланувчи қизни зўрлади

Жабрланувчи боланинг қонуний манфаатлари Болалар омбудсмани томонидан кузатилмоқда.

custom img

150 мингта иш, 70 мингта бекор қилинган қарор: Президент маъмурий одил судловни янги босқичга олиб чиқиш таклифлари билан танишди

Маъмурий одил судловни ривожлантиришнинг янги босқичида 15 га яқин ҳуқуқий институтни жорий этиш таклиф қилинди.

custom img

ХДП Тошкентдаги жамоат транспорти тарифлари бўйича ўз позициясини билдирди

Тошкентда автобус ва метрода бир марталик электрон тўлов тарифини қарийб 47 фоизга ошириш таклифи муҳокама қилинаётган бир пайтда партия ўқувчилар учун имтиёзли тариф жорий этишни таклиф қилди.

custom img

Ўқувчини уриб, судраган: Тошкентда ўқитувчи ўқувчини калтаклади

Ўқитувчига ҳайфсан берилиб, меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"