Ўзбекистон

Тошкент вилоятидаги боғчаларда болалар заҳарланиши иши бўйича суд ҳукми эълон қилинди

Суд 11 нафар судланувчини айбдор деб топиб, уларга 3 йилдан 3,5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ва озодликни чеклаш жазоларини тайинлади.

Тошкент вилоятидаги боғчаларда болалар заҳарланиши иши бўйича суд ҳукми эълон қилинди

 

Жиноят ишлари бўйича Бўка туман судида 2025 йил сентябрь ойида Тошкент вилоятининг Бекобод, Бўка, Оққўрғон, Пискент ва Қуйичирчиқ туманларидаги давлат мактабгача таълим муассасаларида юз берган болаларнинг оммавий заҳарланиши билан боғлиқ жиноят иши бўйича суд жараёни якунланди. Суд ҳукмига кўра, иш бўйича айбланган 11 нафар шахс айбдор деб топилди.

 

Олий суд матбуот хизматининг маълум қилишича, судланувчилар Жиноят кодексининг 257¹-моддаси 1-қисми (санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан айбдор деб топилган.

 

Суд ҳукмига кўра, "Shark Milk Product" МЧЖ директори Р.О., бош технолог А.С. ва технолог Р.Х.га 3 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

 

Корхона таъсисчиси ва сотув бўлими менежери С.С., таъсисчи ва директор ўринбосари Ф.О. ҳамда технолог ёрдамчиси М.Н. 3 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

 

Шунингдек, "Governess Business", "Innavation Outsourcing Servise", "Nishon Invest", "Kinder Garden Group" МЧЖлари директорларига ҳамда "Shark Milk Product" лаборатория ходимига 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

 

Суд ҳукми билан барча судланувчиларга Жиноят кодексининг 45-моддаси асосида муайян ҳуқуқлардан маҳрум қилиш тарзидаги қўшимча жазо ҳам белгиланди. Томонлар ҳукм устидан қонунда белгиланган тартибда апелляция ёки кассация шикояти бериш ҳуқуқига эга.

 

Мазкур иш 2025 йил сентябрь ойида Тошкент вилоятидаги бешта тумандаги давлат боғчаларида болаларнинг оммавий заҳарланиши ортидан қўзғатилган эди. Дастлаб болаларда юқори иситма, кўнгил айниши, қайт қилиш ва ич кетиши каби аломатлар кузатилган. Тиббий текширувлардан сўнг уларга озиқ-овқат токсикоинфекцияси ташхиси қўйилган.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, ҳодисадан сўнг 1 922 нафар тарбияланувчи тиббий кўрикдан ўтказилган. Уларнинг 960 нафарга яқини шифохонага ётқизилган, қолган болаларга амбулатор ёрдам кўрсатилган. Кейинчалик барча болалар соғайгани маълум қилинган.

 

Тергов давомида заҳарланишга "Shark Milk Product" корхонаси ишлаб чиқарган 3,2 фоиз ёғлиликдаги кефир сабаб бўлгани аниқланган. Мазкур маҳсулот аутсорсинг компаниялари орқали бир нечта давлат боғчаларига етказиб берилган.

 

Воқеадан сўнг Бош прокуратура махсус тергов гуруҳи тузиб, ишни алоҳида назоратга олган. Шунингдек, республика бўйлаб мактабгача таълим муассасаларига озиқ-овқат етказиб берувчи корхоналар фаолияти санитария талаблари ва маҳсулот сифати юзасидан қўшимча текширувдан ўтказилган.

Ўзбекистонда истеъмол товарлари текшируви: 73 номдаги маҳсулотда камчилик топилди

Ўзбекистонда истеъмол товарлари текшируви: 73 номдаги маҳсулотда камчилик топилди

2026 йилнинг саккиз ойида 60 турдаги 558 номдаги маҳсулот лаборатория экспертизасидан ўтказилди.

Тошкентда қизамиқ хавфи ортдими? Расмий муносабат билдирилди

Тошкентда қизамиқ хавфи ортдими? Расмий муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқларда қизамиққа гумон қилинган 290 та ҳолат ва беморлар билан алоқада бўлган 10 мингдан ортиқ шахс рўйхатга олингани ҳақида хабарлар тарқалди.

“Асосий вазифа — эришилган ушбу келишувларни аниқ амалий натижаларга, яъни инвестициялар, замонавий корхоналар ва янги иш ўринларига айлантириш” — Саида Мирзиёева

“Асосий вазифа — эришилган ушбу келишувларни аниқ амалий натижаларга, яъни инвестициялар, замонавий корхоналар ва янги иш ўринларига айлантириш” — Саида Мирзиёева

Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Газсиз қоладиган манзиллар: 20 октябрь куни таъминот вақтинча тўхтатилади

Газсиз қоладиган манзиллар: 20 октябрь куни таъминот вақтинча тўхтатилади

Соат 09:00 дан 18:00 гача йирик газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Шар сабаб электр узилди: тўртта туман электрсиз қолди

Шар сабаб электр узилди: тўртта туман электрсиз қолди

Барча истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш 33 дақиқада тўлиқ тикланди.

Сержио Гор “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Сержио Гор “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Фармонда унинг инвестицияларни жалб қилиш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни илгари суришдаги хизматлари эътироф этилган.

Марко Рубио “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди

Марко Рубио “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди

АҚШ Давлат котиби ушбу орден билан Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлигини ривожлантиришдаги хизматлари учун тақдирланди.

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди

Ўзбекистон Президенти ва АҚШ Давлат котиби стратегик шерикликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди.