Ўзбекистон

Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли бўйича янги рекорд қайд этилди

Аномал иссиқ фонида республика бўйича суткалик электр энергияси истеъмоли ўтган йилги ёзги рекорддан юқори кўрсаткични қайд этди.

Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли бўйича янги рекорд қайд этилди

 

Ўзбекистонда 13 июль куни ёзги электр энергияси истеъмоли бўйича янги рекорд қайд этилди.

 

Энергетика вазирлиги маълум қилишича, жазирама ҳаво шароитида республика бўйича суткалик электр энергияси истеъмоли 278,6 миллион кВт/соатни ташкил этди. Бу ўтган ёзги мавсумдаги энг юқори кўрсаткичдан 6 миллион кВт/соатга ёки 2,2 фоизга кўп.

 

Аввалги ёзги рекорд 2025 йил 18 июль куни қайд этилган бўлиб, ўшанда суткалик истеъмол 272,6 миллион кВт/соатни ташкил этган эди.

 

Шунингдек, 13 июль куни мамлакатда 281,5 миллион кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилди.

 

Вазирликнинг қайд этишича, ҳаво ҳароратининг янада ошиши фонида яқин кунларда электр энергияси истеъмоли ва тизим юкламаси бўйича янги рекордлар қайд этилиши мумкин.

 

Шу муносабат билан энергетика корхоналари кучайтирилган иш режимига ўтган. Ҳудудларда махсус авария-таъмирлаш бригадалари электр тармоқларида юзага келиши мумкин бўлган носозликларни тезкор бартараф этиш бўйича навбатчилик асосида фаолият юритмоқда.

 

Энергетика вазирлиги айрим ҳудудларда техник носозликлар сабаб электр таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкинлигини билдириб, фуқароларни, айниқса энг юқори юклама соатларида, зарур бўлмаган электр жиҳозларини ўчириб, электр энергиясидан оқилона ва тежамкор фойдаланишга чақирди.

custom img

Энергетика лойиҳаларини режалаштириш тизими ўзгартирилади: янги бошқарув модели таклиф қилинди

Эндиликда энергетика лойиҳалари, энг аввало, иқтисодиёт, аҳоли ва ҳудудларнинг истиқболдаги эҳтиёжидан келиб чиқиб шакллантирилади.

custom img

Тиббиёт чиқиндиларини йўқ қилишдаги муаммолар: соғлиқни сақлаш вазирига сенатор сўрови юборилди

Тиббиёт чиқиндиларини ёқиш, маиший чиқинди сифатида санитария-тозалаш корхоналарига топшириш ҳолатлари аниқлангани қайд этилди.

custom img

2030 йилгача янги подстанциялар қурилади: 5 минг километрлик электр тармоғи барпо этилади

Бу янги электр станцияларини энерготизимга улаш, ҳудудлар ўртасида қувват алмашинувини кенгайтириш имконини беради.

custom img

22 мингдан ортиқ сайёҳ: Франция Ўзбекистонга туристлар оқими бўйича Европанинг топ-5 мамлакатига кирди

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,6 фоизга кўп.

custom img

5 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик: Наманганда боғча омбор мудири тарбияланувчи қизни зўрлади

Жабрланувчи боланинг қонуний манфаатлари Болалар омбудсмани томонидан кузатилмоқда.

custom img

150 мингта иш, 70 мингта бекор қилинган қарор: Президент маъмурий одил судловни янги босқичга олиб чиқиш таклифлари билан танишди

Маъмурий одил судловни ривожлантиришнинг янги босқичида 15 га яқин ҳуқуқий институтни жорий этиш таклиф қилинди.

custom img

ХДП Тошкентдаги жамоат транспорти тарифлари бўйича ўз позициясини билдирди

Тошкентда автобус ва метрода бир марталик электрон тўлов тарифини қарийб 47 фоизга ошириш таклифи муҳокама қилинаётган бир пайтда партия ўқувчилар учун имтиёзли тариф жорий этишни таклиф қилди.

custom img

Ўқувчини уриб, судраган: Тошкентда ўқитувчи ўқувчини калтаклади

Ўқитувчига ҳайфсан берилиб, меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"