Жаҳон

ЖЧ учун танланган ҳакам 38 ёшида вафот этди

Унга нисбатан жинсий тажовуз айбловлари қўйилганидан сўнг ФИФА уни ҳакамлар рўйхатидан чиқарган эди

ЖЧ учун танланган ҳакам 38 ёшида вафот этди


 
Нидерландиялик FIFA ҳаками Роб Диперинк 38 ёшида вафот этди. Унинг ўлими ҳақида Нидерландия Қироллик футбол ассоциациясига таяниб “The Mirror” нашри расман маълум қилди. Диперинк бундан бир неча ҳафта аввал 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати ҳакамлари рўйхатидан чиқарилган эди.

 

Ассоциация баёнотида ҳакамнинг ўлим сабаби очиқланмаган.


"Биз Роб Диперинкнинг вафотидан ларзага тушдик ва чуқур қайғудамиз. Биз нафақат юқори малакали ҳакамни, балки меҳрибон ва фидойи ҳамкасбни йўқотдик. Унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз", дейилади ассоциация баёнотида.

 

Диперинк 2017 йилдан буён Нидерландия чемпионатининг олий дивизиони Эредивизияда бош ҳакам сифатида ишлаган. Фаолияти давомида 280 дан ортиқ профессионал учрашувни бошқарган, шунингдек, Евро-2024 ва Париж-2024 Олимпия ўйинларида ВАР ҳаками сифатида фаолият юритган. FIFA уни 2026 йилги Жаҳон чемпионатида ҳам ВАР ҳаками сифатида ишлаш учун танлаган эди.

 

Бироқ 2026 йил апрель ойида Диперинк Лондонда вояга етмаган шахсга нисбатан жинсий тажовуз содир этганликда гумонланиб қўлга олинган. Ўша пайтда у UEFА Конференциялар лигасидаги "Кристал Пелас" – «Фиорентина» учрашувида ВАР ҳаками сифатида ишлаш учун Англияда бўлган. Метрополитан полицияси кейинчалик видеоёзувлар ва бошқа далилларни ўрганиб чиқиб, айбловни тасдиқловчи етарли далил топа олмагани сабаб ишни ёпган.

 

Шунга қарамай, ФИФА май ойида Диперинкни Жаҳон чемпионати ҳакамлари рўйхатидан чиқаришга қарор қилган. Ҳакам бу қарордан қаттиқ хафа бўлганини билдириб, ўзининг айбсизлигини таъкидлаган ва тергов давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, FIFA, UEFА ҳамда Нидерландия Қироллик футбол ассоциацияси билан тўлиқ ҳамкорлик қилганини айтган.


Унинг собиқ ҳамкасблари ва футбол ташкилотлари тажрибали ҳакамнинг футбол ривожига қўшган ҳиссасини эътироф этиб, марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдиришди. Ҳозирча унинг ўлими сабаблари расман эълон қилинмаган.

custom img

Эрон Қувайтдаги АҚШ нишонларига ҳужум қилди

АҚШ Эроннинг бир қатор ҳарбий объектларига зарба берди, Теҳрон эса минтақадаги АҚШ нишонларига жавоб ҳужумларини амалга оширди.

custom img

АҚШ Эроннинг қурол ишлаб чиқариш қувватининг 84 фоизини йўқ қилди

АҚШ президенти Эрон ҳарбий саноатига катта зарар етказилганини таъкидлади.

custom img

“Бу пиар ҳам, болаларни сиёсатга жалб қилиш ҳам эмас” — Садир Жапаров қизи ҳақидаги баҳсларга муносабат билдирди

Қирғизистон президенти фарзандларининг сиёсат ва давлат ишларига аралашишига йўл қўймаслигини таъкидлади.

custom img

Хитойга қарамликни камайтириш Ғарбга 23,6 триллион долларга тушиши мумкин

Арзон Хитой товарларини маҳаллий товарлар билан алмаштириш инфляцияни тезлаштириши мумкин.

custom img

Трамп АҚШ Ҳормузнинг “қўриқчиси” бўлишини айтди

Доналд Трамп бўғоз орқали ташиладиган юклардан 20 фоиз миқдорида бож ундириш режасини маълум қилди. Эрон эса буни рад этди.

custom img

Ироқда коррупцияга қарши кампания доирасида 375 килограмм олтин мусодара қилинди

Мусодара қилинган олтин коррупцияда гумонланаётган собиқ нефть вазири ўринбосари Аднан ал-Жумайлийга оид жиноят иши доирасида аниқланган.

custom img

Қирғизистон Президентининг қизи оммага кўриниш берди

Садир Жапаров бу пиар ёки сиёсатга аралашишга уриниш эмаслигини айтди.

custom img

Европада жазирама туфайли бир ҳафтада 10 мингдан ортиқ ўлим қайд этилди

Рекорд даражадаги иссиқлик тўлқини 27 Европа мамлакатида минглаб қўшимча ўлим ҳолатларига сабаб бўлди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"