Ўзбекистон

Аномал иссиқда кўчатларни қачон суғориш керак?

Тўғри суғориш тартиби ўсимликларни иссиқ стрессидан ҳимоя қилиб, намликни узоқроқ сақлашга ёрдам беради.

Аномал иссиқда кўчатларни қачон суғориш керак?

 

Мутахассислар аномал иссиқ кунларда кўчат ва ўсимликларни кечки ҳамда тунги вақтда суғоришни тавсия қилмоқда.

 

Экология ва иқлим ўзгариши қўмитасининг қайд этишича, дарахт ва бута кўчатларини тўғри вақтда суғориш уларни иссиқ стрессидан ҳимоя қилади, тупроқдаги намликни сақлайди ҳамда соғлом ўсишини таъминлайди.

 

Энг мақбул суғориш вақти кечки соат 20:00 дан эрталаб соат 05:00 гача ҳисобланади. Бу даврда ҳаво салқин бўлгани сабабли сув камроқ буғланади ва илдизларга яхшироқ cингади.

 

Мутахассислар тавсиясига кўра:

  • Янги экилган кўчатлар соат 20:00–22:00 оралиғида камроқ, аммо тез-тез суғорилиши керак.

  • Ёш дарахтлар ҳафтасига 2–3 марта чуқур ва мўл суғорилади.

  • Катта дарахтлар эса ҳафтасига 1–2 марта, кечки ёки тунги вақтда чуқур суғорилиши тавсия этилади.

 

Шунингдек, сувни баргларга эмас, илдиз зонасига йўналтириш, уни секин қуйиш, тупроқ намлигини сақлаш учун мулчадан фойдаланиш тавсия этилади.

 

Мутахассислар соат 10:00 дан 17:00 гача кўчатларни суғормасликни тавсия қилмоқда. Чунки бу вақтда сув тез буғланиб, ўсимликларга зарар етказиши мумкин.

 

Эслатиб ўтилишича, ҳар бир ўсимлик ва тупроқ тури турлича намлик талаб қилади. Шу сабабли суғоришдан аввал тупроқ намлигини текшириш ва ўсимлик эҳтиёжидан келиб чиқиб иш тутиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

custom img

Энди Ўзбекистонда чиқинди топшириб пул ишлаш мумкин

Республикада илк бор пластик, шиша ва алюминий идишларни топшириш эвазига пул тўлайдиган фандоматлар ишга туширилди. Ушбу ускуна ҳажми ва туридан қатъий назар ҳар бир идиш учун 150 сўмдан рағбат пули тўлайди.

custom img

Олтин ва кумуш тангалар: Самарканддаги Шахмат олимпиадаси учун эсдалик тангалари сотувга чиқарилади

Эсдалик тангалари 31,1 граммдан бўлиб, чекланган миқдорда зарб этилган.

custom img

Суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ ушлаб туриш мумкин эмас: Конституциявий суд қарор чиқарди

Шахсни суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ ушлаб туришга имкон берувчи норма Конституцияга мувофиқ эмас деб топилди.

custom img

Ўзбекистон Қаҳрамони Парда Зиятов 79 ёшида вафот этди

Таниқли фермер вафоти муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев ҳамдардлик билдирди.

custom img

Қиммат нархда харид қилинган суюқ совун: Самарқандда 1,1 млрд сўмлик бюджет маблағи талон-торож қилинган

Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъул шахслари 90 863 дона суюқ совунни қиммат нархда харид қилиб, бюджет маблағларини талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда.

custom img

“Жарима майдончаси” модули: Тошкентда жарима майдончалари бўйича янги тартиб

Қонунчиликни бузганлик учун ушланган транспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаш тартиби белгиланди.

custom img

Янги терминал ва 3,5 млн йўловчи: Андижон аэропорти имкониятлари кенгайтирилади

Андижон халқаро аэропортини реконструкция қилиш лойиҳасининг 1,1 трлн сўмлик иккинчи босқичи давом этмоқда. Янги терминал ишга тушгач, аэропортнинг йўловчиларга хизмат кўрсатиш қуввати соатига 1 минг нафаргача ошади.

custom img

Қайси ҳудудда қайси касбга талаб юқори? Техникумларга қабул таҳлил қилинди

Ўзбекистонда техникумларда энг талабгир касб ва мутахассисликлар аниқланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"